Самарқанд шаҳридаги ҳоким ёрдамчиларининг 50 нафари партия сафига қабул қилинди

13.05.2022, 16:51

Самарқанд шаҳридаги ҳоким ёрдамчиларининг 50 нафари партия сафига қабул қилинди

Бугунги кунда Самарқанд шаҳрида 215 нафар ҳоким ёрдамчилари фаолият олиб бормоқда.

O’zLiDeP Самарқанд шаҳар Кенгаши маҳаллаларда иш бошлаган ҳоким ёрдамчилари билан учрашув ташкил қилди.

Учрашувда ҳоким ёрдамчилари аҳоли билан ҳар куни ишлаб, одамларга давлат томонидан яратилган молиявий имкониятларни етказиши, тадбиркорликка ва деҳқончиликка ўргатиш орқали уларни камбағалликдан чиқариш каби катта масъулиятли вазифа юклатилганлиги таъкидлаб ўтилди.

Самарқанд шаҳридаги “Илмобод” маҳалласида 3313 та аҳоли истиқомат қилади. Маҳаллабай ишлаш тизими бўйича маҳаллага бириктирилган ҳоким ёрдамчиси, партия фаоли Акмал Асадов қисқа вақт мобайнида маҳалладаги хар қандай масалаларга ечим топишга ҳамда уларга кўмак беришга ҳаракат қилмоқда.

 Шунингдек, ишсиз сифатида “Аёллар дафтари”да рўйхатда турган фуқаро Шаҳло Санақулова хонадонида ҳоким ёрдамчиси ташаббуси ва тавсияси асосида кичик тикувчилик цехи ташкил этилган бўлиб, тадбиркор ҳозирги кунда 5 нафар хотин-қизни иш билан банд қилган.

Ўз хонадонларида иссиқхона ташкил этиб, ўзини-ўзи банд қилган фуқароларга ушбу фаолиятини янада кенгайтириш ва маҳалладаги ишсиз доимий даромадга эга бўлмаган фуқароларни иссиқхона фаолияти бўйича банд қилишига кўмаклашиш мақсадида ушбу фуқароларга кредит ажратишга тавсия бериб келмоқда.

Ҳоким ёрдамчилари билан очиқ мулоқотда партия билан ҳамкорликда иш олиб бориш, айниқса маҳаллада аҳолини тадбиркорликка кенг жалб этиш, шу орқали уларнинг бандлигини таъминлаш, партиянинг ғоявий мақсад ва вазифаларига ҳамоҳанглигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.

Мулоқот давомида Самарқанд шаҳридаги маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчиларининг 50 нафари партия сафига қабул қилинди ва аъзолик гувоҳномалари топширилди. 

Азим Ҳаккулов,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

депутатининг ёрдамчиси

  • Кўрилди
    612
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+