Ички бозорни озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлдириш ва нархлар барқарорлигини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди

13.05.2022, 17:34

Ички бозорни озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлдириш ва нархлар барқарорлигини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси ташаббуси билан Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигида Ички бозорни озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлдириш ва нархлар барқарорлигини таъминлаш бўйича жамоатчилик ва депутатлик назоратини олиб бориш юзасидан масъул вазирлик ва идоралар раҳбарлари билан очиқ мулоқот ўтказилди.

Унда O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси, партия фракцияси ҳамда Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси аъзолари иштирок этди.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари И.Норқулов соҳада олиб борилаётган тизимли ислоҳотлар юзасидан тақдимот қилди.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан 2022 йилда инфляция даражасини белгиланган прогноз даражасида таъминлаш ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини мониторинг қилиш ва барқарорлигини сақлашга оид “Йўл харитаси” ишлаб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан тасдиқланган.

Бугунги кунда бутун дунёда, хусусан, мамлакатимизнинг асосий ҳамкор давлатларида содир бўлаётган жараёнлар бевосита иқтисодиётга ўз таъсирини кўрсатмоқда.

БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг маълумотларига кўра, 2021 йилда озиқ-овқат маҳсулотлари нархи индексининг ўсиши охирги 10 йилдаги рекорд даражагача ошган.

Шунингдек, Россия ва Украина орасида юзага келган зиддият туфайли жаҳон бозорларида сўнгги икки ойда ушбу мамлакатлардан экспорт қилинадиган товарлар нархи сезиларли даражада ошиши кузатилди, хусусан буғдой нархи 36 фоизга, шакар хомашёси – 10 фоизга, шунингдек, ўсимлик ёғи нархи Европа Иттифоқида 1,1 баробарга, Россия бозорларида 60 фоизга ошган.

Ўзбекистоннинг жаҳон иқтисодиётига интеграциялашув шароитида жаҳон бозоридаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг ўзгариши мамлакат ички бозори нархларига ҳам маълум даражада ўз таъсирини кўрсатиши табиий.

Партия Ишчи гуруҳи томонидан келгусида Дастур ҳамда Ички бозорни озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлдириш ва нархлар барқарорлигини таъминлаш бўйича «Йўл харитаси» ижроси юзасидан тизимли жамоатчилик ва депутатлик назорати олиб боришга келишиб олинди.

Ғайрат Турғунов,

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси

сектор мудири, ишчи гуруҳ аъзоси.

  • Кўрилди
    613
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+