Малакали ва талабчан ўқитувчилар меҳнати қадрланмоқда

13.05.2022, 18:50

Малакали ва талабчан ўқитувчилар меҳнати қадрланмоқда

Ўзбекистон Либерал–демократик партияси дастурида ҳамда Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган “Тараққиёт стратегияси”да белгиланган устувор вазифаларни амалга оширишда ўқитувчиларнинг ўрни ва роли алоҳида аҳамиятга эга.

Партиянинг Наманган вилоят Кенгаши томонидан Наманган шаҳридаги 4- ҳамда 46-мактабларда фаолият олиб бораётган малакали ва талабчан ўқитувчилар билан давра суҳбатлари ўтказилди.

Тараққиёт стратегиясининг 42-масадда 2026 йилга қадар ўқув дастурлари ва дарсликларни илғор хорижий тажриба асосида тўла қайта кўриб чиқиб, амалда жорий этиш, миллий ўқув дастурига асосан 2026 йилга қадар 699 номдаги, шу жумладан 2022 йилда 296 номдаги янги дарсликлар, машқ дафтарлари, ўқитувчи методика китоблари ҳамда мобил иловаларни яратиш, Электрон малака ошириш платформаси учун 2026 йилга қадар жами 769 та видеодарс яратиш, умумтаълим мактабларида дарслик ва ўқув-методик мажмуаларни тажриба-синовдан ҳамда чет эллик мутахассислар иштирокида экспертизадан ўтказиш тизимини жорий этиш борасида вазифалар кўзда тутилган.

Бундан ташқари малакали ўқитувчиларнинг ойлик маошларини малака тоифасига қараб табақалаштирилган ҳолда ошириб бориш, ўқитувчиларга малака тоифаларини бериш тартибини тубдан қайта кўриб чиқиш ҳамда малакани баҳолаш методикаси асосида адолатли ва шаффоф тизимни жорий этиш борасида ҳам аниқ вазифалар белгилаб берилганлиги айтиб ўтилди.

Тадбирда ўқитувчилар ҳам ўз соҳаларидан келиб чиққан ҳолда таклиф ва фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтишди.

  • Кўрилди
    469
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+