Балиқчида “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг ғолиблари аниқланди
16.05.2022, 15:17

Андижонда “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг Балиқчи туман босқичи бўлиб ўтди. Танловда 18 га яқин тадбиркор аёл ўз маҳсулотлари билан иштирок этдилар.
– Хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ватанимиз келажаги йўлидаги интилиши, ижтимоий-сиёсий ҳаётимиздаги фаол иштироки бугунги замонавий тадбиркор аёл қиёфасини яратмокда, – дейди, O‘zLiDeP Балиқчи туман Кенгаши раисининг аёллар масалалари бўйича ўринбосари Нафиса Хакимова – Бугунги кўрик-танлов ҳам ана шу мақсад йўлидаги навбатдаги қадамдир. Танлов ҳакамлари хотин-қизларнинг қўшимча ишчи ўринлари яратгани, экспортга йўналтирилган ёки импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқаргани, аҳолига хизмат кўрсатишнинг ихтисослашганига қараб баҳолашди. Қувонарлиси шундаки, танлов давомида тадбиркор аёллар ўзаро тажриба алмашиш имконига ҳам эга бўлишди.
Кўрик-танлов якунига кўра 1-ўринни Балиқчи тумани “Қўрғонча” МФЙда фаолият олиб бораётган якка тартибдаги тадбиркор, дизайнер ва фермер Қўчқорова Эъзозахон эгаллади.
Бундан ташқари танловда ҳакамлар ҳайъати томонидан 3 нафар хотин-қизлар турли номинациялар бўйича даражали диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.
Ўхшаш янгиликлар
-
Депутат кўмагида ишсиз аёллар ўз бизнесини бошлади
04.05.2023, 16:21
-
Нурободлик ишсиз хотин-қизлар касб-ҳунарга ўргатилмоқда
04.05.2023, 16:17
-
“King garment textile” корхонаси раҳбари Гулрух Худойбердиева: “Имкониятлардан унумли фойдаланяпмиз”
28.04.2023, 11:38
-
Конституциявий қонун лойиҳаси хотин-қизлар фаолларига тарғиб қилинди
19.04.2023, 14:59
-
Хотин-қизлар барча соҳада ўзини намоён этишга ҳақлидир
17.04.2023, 16:02
Фикрингизни қолдиринг