“Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг Гулистон шаҳар босқичи ўтказилди

16.05.2022, 15:19

“Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг Гулистон шаҳар босқичи ўтказилди

O'zLiDeP Гулистон шаҳар Кенгаши «Аёллар қаноти» гуруҳи томонидан «Ишбилармон аёл» кўрик-танловининг шаҳар босқичи ўтказилди.

Танловда иштирокчилар ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотларининг кўргазмасини намойиш этиб, ишлаб чиқарган маҳсулотлари, тадбиркорлик фаолиятлари ҳақида сўзлаб берди.

Шунингдек, иштирокчиларни баҳолашда хотин-қизлар учун қўшимча ишчи ўринлари яратилганлиги, экспортга йўналтирилган ёки импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқаришга асосланганлиги, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифати ва харидоргирлигига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Танлов якунига кўра, шаҳардаги "Старт Ладй" ишлаб чиқариш кооперативи раҳбари Дилшода Маматқулова ғолиб деб топилиб, танловнинг вилоят босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Танлов ғолиблари O'zLiDeP вилоят Кенгаши томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди

O'zLiDeP Сирдарё  вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    553
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+