Жарқўрғон электр тармоқлар корхонаси бошлиғи депутатларга ҳисобот берди
16.05.2022, 15:21

Халқ депутатлари Жарқўрғон туман кенгашидаги O`zLDeP депутатлик гуруҳи томонидан “Ижтимоий, тижорат ва маъмурий-маиший бино ва иншоотларнинг энергия самарадорлигини ошириш” мавзусида тадбир ташкил этилди.
Тадбирда "Тараққиёт стратегияси" нинг 24-мақсадида кўзда тутилган устувор вазифалар бўйича туманда олиб борилаётган ишлар юзасидан Электр тармоқлар корхонаси бошлиғи ўринбосари К.Хушматов ҳисобот берди.
Хусусан, туманда қурилаётган "Янги Ўзбекистон" массивида, қурилиб битказилган 5 та кўпқаватли уйларнинг тўлиқ электр энергияси билан таъминланганлиги, хўжалик юритувчи субъектларнинг тежамкор лампалардан фойдаланишлари ва уларнинг афзалликлари тушунтирилган хатлар чиқарилганлиги, 110 квА ли катта хажмли генераторлардан воз кечиб, кичик хажмли ва самарадор генераторлардан фойдаланиш қулайлиги тушунтирилаётганлиги ойдинлашди.
Депутатларнинг соҳага оид саволлари ва жойлардаги муаммолар ечимини топиш юзасидан К.Хушматов ўз фиклари ва режалари билан ўртоқлашди.
Ўхшаш янгиликлар
-
“Ўзбекистон–2030” стратегиясининг мазмун-моҳияти кенг аҳоли вакиллари орасида тарғибот қилинмоқда
15.09.2023, 18:45
-
Ишчи гуруҳ Сирдарёда назорат-таҳлил тадбирларини олиб борди
22.08.2023, 11:08
-
Андижонда қуёш панеллари ўрнатилган меҳмонхонада амалий семинар ташкил қилинди
20.02.2023, 12:25
-
Ишчи гуруҳларимиз вакиллари давлат дастури лойиҳаси учун кўплаб жўяли таклифлар билдирдилар
14.02.2023, 10:57
-
Етиштирилган 113 миллионта кўчат, ер сотиб олаётган айрим одамларнинг номақбул ишларига чек қўйиш бўйича таклиф...
16.12.2022, 15:40
Фикрингизни қолдиринг