O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши фаолияти танқидий-таҳлилий муҳокама қилинди

16.05.2022, 15:25

O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши фаолияти танқидий-таҳлилий муҳокама қилинди

O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгашининг навбатдаги кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O’zLiDeP Сиёсий Кенгаш Ижроия қўмитаси раисининг ўринбосари Сардорбек Ғиёсов ҳам иштирок этган мазкур йиғилишда партия вилоят, туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан жорий йилнинг тўрт ойи давомида амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилиниб, келгусидаги долзарб вазифалар муҳокама қилинди.

Таъкидлаб ўтилганидек, O’zLiDeP Дастури, Сайловолди платформаси, 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси, 2022 йил – “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” Давлат Дастурида белгилаб берилган мақсад ва вазифалар ижросини таъминлаш борасида жиззахлик маслакдошлар ва депутатлар томонидан эътироф этишга арзигулик ишлар амалга оширилмоқда.

Бироқ, дунёда, юртимизда шиддат билан ривожланаётган жараёнлар партия фаолларига, депутатларга катта масъулият юкламоқда. Барчадан нафақат фаолликни, балки ўз ишига янада масъулият билан ёндашиши, ташаббускорликни ҳам талаб қилмоқда.

Йиғилишда ўтган вақт давомидаги сиёсий фаолият шаҳар ва туманлар кесимида таҳлил қилиб чиқилди. Умумнатижага салбий таъсир кўрсатаётган айрим туман, шаҳар Кенгашлари фаолиятида йўл қўйилаётган сусткашлик сабаблари қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди. Сиёсий ўқув, тарғибот жараёнларида партиянинг бош нашри бўлган, “ХХI аср” газетасининг ўрнини кучайтириш, газетани маслакдошларимиз орасида оммалаштириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Хўш, уларни бартараф этиш юзасидан қандай аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш керак? Айнан шу саволга атрофлича жавоб изланди. Фаоллик кўрсатаётган, юқори натижаларга эришаётган туман партия Кенгашлари тажрибасини оммалаштириш борасида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Ишчанлик, танқидий-таҳлил ва очиқ мулоқот руҳида ўтган  йиғилишда партиянинг дастурий мақсадларидан келиб чиқиб, келгусида амалга ошириладиган аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.

O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    522
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+