Депутатлик эшитуви: Самарқанд туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи ерларнинг аукцион орқали ажратилиши бўйича ҳисобот берди

16.05.2022, 15:27

Депутатлик эшитуви: Самарқанд туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи ерларнинг аукцион орқали ажратилиши бўйича ҳисобот берди

Президентимизнинг 2021 йил 23 ноябрдаги “Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришда деҳқон хўжалигининг улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан Самарқанд туманида депутатлик гуруҳининг эшитуви ўтказилди.

Эшитувда Президент қарорининг тумандаги ижроси юзасидан Самарқанд туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи Р.Хидировнинг ахбороти эшитилди.

Таъкидланганидек, Самарқанд туманида қарор ижросини таъминлаш юзасидан аукцион орқали 2025 йилга қадар 447 гектар ер майдони деҳқон хўжалиги юритиш учун фуқароларга ажратиб берилиши белгиланган. Бу борада 2022 йил 24 январдаги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгашининг сессиясида депутатлар иштирокида муҳокама қилиниб, туман Кенгаши қарори қабул қилингнан.

Жумладан, жорий йилда 179 гектар, 2023 йилда 120 гектар, 2024 йилда 87 гектар ва 2025 йилда эса 61 гектар ер майдонлари деҳқон хўжаликларига аукцион орқали 0,25 гектардан 1,0 гектаргача бўлган ўлчамда ажратилиши белгиланган.

Бугунги кунда жорий йил ҳисобидан жами 187 гектар ер майдонлари туман захирасига қайтарилган.

Йиғилишда депутатлар томонидан қарор ижросини таъминлашда айрим муаммоларга ҳам тўхталиб ўтилди. Йиғилиш қарори билан O’zLiDeP фаоллари ва депутатлардан иборат ишчи гуруҳи тузилиб, 10 кун давомида ҳар бир лотлар бўйича амалга оширилган ишлар атрофлича ўрганилиб, муаммо ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифлар тайёрлаш ҳамда Халқ депутатлари туман Кенгаши сессияси муҳокамасига киритиш юзасидан депутатлик гуруҳининг қарори қабул қилинди.

  • Кўрилди
    429
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+