O'zLiDeP ишчи гуруҳлари фаолияти таҳлил қилинди
17.05.2022, 18:32

Бугун O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси вакиллари, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси аъзолари ва партиянинг ҳудудий кенгашлари иштирокида видеоконференция шаклидаги онлайн мулоқот ташкил қилинди.
Тадбирда 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ва уни “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича тузилган партия ишчи гуруҳи томонидан амалга оширилаётган ишлар сарҳисоб қилинди.
Йиғилишда ишчи гуруҳ аъзолари ўзларининг йўналишлари бўйича ҳисобот бериб ўтишди.
Ўтган вақт давомида партия ишчи гуруҳлари томонидан тараққиёт стратегиясининг барча йўналишлари бўйича тизимли равишда ишлар ташкил қилиняпти.
Хусусан, ҳудудлар кесимида жойларда тадбиркорлик (оилавий тадбиркорлик)ни ривожлантириш, 200 та янги саноат зоналарини ташкил этиш, бизнес-инкубаторлар тизимини ривожлантириш, Рақамли иқтисодиётни ривожлантиришга тўсиқ бўлаётган омилларни ўрганиш, қишлоқ хўжалигига интенсив ривожланиш механизмлари, фермер ва деҳқонларнинг даромадларини ошириш йўлларини жорий қилишга қаратилган аниқ таклифлар ишлаб чиқиш, инвестицияларни жалб қилиш ҳолати устидан доимий мониторингни йўлга қўйиш йўналишлари бўйича ўрганишлар олиб борилмоқда.
Шу билан бирга ижтимоий соҳани амалга ошириш яъни хотин-қизлар ва ёшлар масаласи ҳам энг муҳим йўналишлардан бири саналади. Бу борада жойларда, айниқса энг чекка қишлоқларда бир қатор партиявий лойиҳалар ҳамда тадбиркорлик субъектларига бизнес турлар ташкил қилиняпти. Бу орқали ишсиз хотин-қизлар, ёшлар турли касб-ҳунарларга ўқитилиб, ўз бизнесларини бошлашди ва бандлигини таъминлашга эришилди.
Шунингдек давлат бошқаруви, таълим, тиббиёт, маънавият ва умумбашарий муаммолар йўналишида ҳам партия ишчи гуруҳлари томонидан ижобий ишлар амалга оширилди.
Мазкур ўрганишларда тегишли вазирлик ва идораларнинг ахборотлари тингланиб, партия электорати билан соҳадаги камчиликлар муҳокама қилиняпти, тегишли таклиф ва тавсиялар шакллантирилмоқда. Мазкур таклифлар доимий равишда вазирликларга бериб борилмоқда.
Тадбирда тараққиёт стратегиясида белгиланган ушбу вазифалар ижросини таъминлашда тизимли равишда самарали фаолиятни йўлга қўйиш борасида аниқ кўрсатмалар берилди.
Йиғилишда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутат ёрдамчилари иш самарадорлигини янада ошириш масаласи бўйича ҳам муҳокамалар бўлиб ўтди.
O'zLiDeP матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Ишчи гуруҳ таҳлили: 314 минг фуқарога деҳқон хўжаликлари ташкил қилиш учун 62 минг гектар ер участкалари ажратилди
08.06.2022, 14:22
-
O'zLiDeP ишчи гуруҳи Яшнободда: насос чиқарадиган сувни дарахтлар тагидан оқизишнинг иложи борми?
03.06.2022, 16:52
-
Ишчи гуруҳ фаолияти: Булоқбошида чорвачилик озуқа базасини кенгайтириш юзасидан қилинаётган ишлар ўрганилди
03.06.2022, 15:01
-
Хатирчида чорвачилик озуқа базасини кенгайтириш борасида қилинаётган ишлар таҳлил қилинди
27.05.2022, 11:12
-
O'zLiDeP ишчи гуруҳи ҳудудларда: Тадбиркорлик субъектларида меҳнат қилаётган хотин-қизларнинг иш фаолияти билан танишилди
25.05.2022, 11:22
Фикрингизни қолдиринг