Ишчи гуруҳ фаолияти: Избосканлик хотин-қизларнинг тадбиркорлик фаолияти билан танишилди

18.05.2022, 14:11

Ишчи гуруҳ фаолияти: Избосканлик хотин-қизларнинг тадбиркорлик фаолияти билан танишилди

O‘zLiDeP Избоскан туман Кенгаши, маҳаллий кенгаш депутатлари, туман Бандликка кўмаклашиш маркази вакилларидан тузилган ишчи гуруҳ 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясининг 69-мақсад ижросини таъминлаш хотин-қизларнинг таълим ва касбий кўникмалар олишлари, муносиб иш топишларига ҳар томонлама кўмаклашиш, тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида  хондонма-хонадон юриб ўрганди.

Ўрганишлар давомида ишчи гуруҳ аъзолари Избоскан туманидаги  “Аёллар дафтари”га киритилган, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагини билдирган “Истиқлол” МФЙда яшовчи Шамсуддинова Дилнозахон хонадонида бўлишди. Туман Халқ банки томонидан ҳунармандчиликнинг тикувчилик йўналиши бўйича 30 млн миқдорида кредит олиб, ўзидан ташқари ҳудудда яшовчи 3 нафар ишсиз аёлларни ҳам ҳунармандчилик йўналишида бандлигини таъминлаган.

Ишчи гуруҳ вакиллари тумандаги “Юқори “МФЙ да бўлиб, мазкур ҳудудда яшовчи Максимова Муаззам хонадонида бўлиб, яшаш шароити ва тадбиркорлик фаолияти билан танишилди.

-Туман халқ банки бўлими томонидан 20 миллион миқдорда имтиёзли кредит олиб, ҳозирда оилавий тадбиркорни йўлга қўйганман, - дейди Муаззам Максимова. - Маҳалламиздаги ўзимга яқин ишсиз хотин-қизларни 5 нафарини иш билан таъминладим.

Ишчи гуруҳ вакиллари бандлик масалаларига ҳам алоҳида тўхтадилар. Избоскан тумани “Истиқлол” МФЙда яшовчи “Аёллар дафтари”га киритилган Мустафақулова Махфиратхон 25-МТТ га доимий ишга жойлаштирилди.

“Марказ” МФЙ да яшовчи Хожиева Муаттар, Камолова Марғубахон, Умрзақова Раъно, Мамажонова Зарнигорлар туманда фаолият олиб бораётган "CHINAR AND" МЧЖга доимий ишга жойлаштирилиб, бандлиги таъминланди.

Ишчи гуруҳ вакиллари ушбу хотин-қизларнинг фаолиятини кенгайтиришда O‘zLiDeP Избоскан туман Кенгаши ҳамиша кўмакчи бўлишлигини билдирди.

  • Кўрилди
    339
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+