Ғиждувонда фаолият кўрсатаётган ҳоким ёрдамчиларининг барчаси O’zLiDeP сафига қўшилди

18.05.2022, 14:49

Ғиждувонда фаолият кўрсатаётган ҳоким ёрдамчиларининг барчаси O’zLiDeP сафига қўшилди

Бугунги кунда Ғиждувон туманида 75 та МФЙ фаолият кўрсатмоқда. Улардаги ҳоким ёрдамчиларининг барчаси O’zLiDeP аъзоси сифатида фаолият олиб борадиган бўлдилар. Ушбу сиёсий тузилманинг дастурий мақсад ва ғоялари билан танишган ҳоким ёрдамчилари ана шундай қарорга келишди.

Хусусан, партия электорати вакиллари фаолият олиб бораётган, аҳолининг аксарият қисми томорқа хўжалигида банд бўлган, тадбиркорликнинг ҳунармандчилик, иссиқхона фаолияти йўналишларида меҳнат қилаётган кишилар тумандаги “Дегрезон”, “Сарвари”, “Барака” МФЙлар ўрамидаги хонадонларда истиқомат қилади.

O’zLiDeP сафига янги қабул қилинган Собиржон Рахмонов, Азизжон Тўраев, Рустамжон Бобоходжаев сингари ҳоким ёрдамчилари айнан ана шу маҳаллаларда фаолият олиб бориб, аҳолининг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш, айниқса, “Темир”, “Аёллар” ва “Ёшлар” дафтарлари рўйхатига олинган маҳалладошларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга етакчилик қилмоқдалар. Таъкидлаш жоизки, барча партия аъзолари сингари бу ҳоким ёрдамчиларининг ҳам ўз маҳаллаларидаги ёшлар етакчиси ҳамда хотин-қизлар фаоли билан ҳамкорликда бугунги кунда ва келгусида амалга ошириладиган ишлари бардавом бўлиши ва аниқ натижадорликка эришилиши турган гап.

Ҳоким ёрдамчиларининг партия аъзоси сифатида ҳамда маҳаллий Кенгаш депутатлари билан ҳамкорликда иш олиб бориш, айниқса маҳаллаларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб этиш, шу орқали уларнинг бандлигини таъминлаш, партиянинг ғоявий мақсад ва вазифаларига ҳамоҳанглигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.

  • Кўрилди
    328
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+