“Ишбилармон аёл – 2022” кўрик-танловининг Кегейли туман босқичи ғолиби аниқланди

18.05.2022, 14:53

 “Ишбилармон аёл – 2022” кўрик-танловининг Кегейли туман босқичи ғолиби аниқланди

Хотин-қизларни оилавий тадбиркорликка, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, фермерликка жалб этиш ҳамда бандлигига кўмаклашиш орқали ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш борасида ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг ўрни катта.

O’zLiDeP Кегейли туман Кенгаши томонидан “Ишбилармон аёл - 2022” кўрик-танловининг туман босқичи  бўлиб ўтди.

 Унда туманда фаолият юритаётган 20 га яқин тадбиркор, фермер ва ҳунарманд хотин-қизлар ўзларининг маҳсулотлари билан иштирок этишди.  

Ҳакамлар ҳайъати аъзолари танлов мобайнида тадбиркор, фермер ва ҳунарманд хотин-қизларнинг фаолияти билан яқиндан танишиб, уларнинг шу даврга қадар эришган ютуқлари, имкониятлари ҳамда камчиликларини ўргандилар.

- Қариийб олти йилдан буён тикувчилик билан шуғулланиб келаман, - дейди якка тартибдаги тадбиркор Р.Даўлетова. - Фаолиятимини бошлашда  даставал “Халқ  банк” туман  филиалидан 10 млн сўм миқдорида имтиёзли кредит олиб бошлаганман. 

Асосан корхонада 10 га яқин қўли гул чевар қизларимиз томонидан қорақалпоқ халқининг миллий нақшлари туширилган қуроқ кўрпачалар,  қизларимиз учун миллий дўппилар ва бежирим кўйлаклар тикиб берилади. Бу каби мазкур танловлар биз аёлларнинг бир-биримиз билан тажриба алмашишга, фаолиятимизни янада кенгайтиришда муҳим аҳамият касб этади.   

Танлов якунида Ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан ғолиблар аниқланиб, танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичига қатнашиш ҳуқуқига эга бўлди.

Унга кўра 3-ўринни якка тартибдаги тадбиркор  А.Палўанова, 2-ўрин "Гулбақ Лалазар" МЧЖ раҳбари И.Жумабаева  ва 1-ўрин якка тартибдаги тадбиркор Роза Даўлетовага насиб қилди.

Мазкур танловнинг туман босқичлари жойларда давом этмоқда.

O’zLiDeP  Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    425
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+