O'zLiDeP фракцияси аъзолари республика илмий-амалий анжуманида иштирок этди
20.05.2022, 14:16

Бугун Тошкент давлат аграр университетида “Қишлоқ хўжалик экинлари селекцияси, уруғчилиги ва агротехнологияларида долзарб масалалар ва ечимини кутаётган муаммолар” мавзусида республика илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди.
Кейинги йилларда мамлакатимиз қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш, хусусан соҳада давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш, бозор муносабатларини кенг жорий қилиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи, қайта ишловчи ва сотувчи субъектлар ўртасидаги муносабатларнинг ҳуқуқий асосини мустаҳкамлаш, соҳага инвестицияларни жалб қилиш, ресурстежамкор технологияларни жорий этиш ҳамда қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларни замонавий техникалар билан таъминлаш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, қишлоқ хўжалигини янада юқори босқичга олиб чиқишда аграр соҳада таълимни рвожлантириш ҳамда замонавий технологияларни жалб қилиниши ҳосилдорликни ошишига олиб келмоқда.
Ушбу анжуманда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Барно Мирзамова ва Гульшана Худоярова ҳам ўз маърузалари билан иштирок этди.
Анжуман олдидан депутатлар университетнинг талаба ёшлари томонидан қишлоқ хўжалигининг барча турлари бўйича маҳсулотлар кўргасмаси билан танишди. Ушбу кўргазмани кўздан кечирар экан, суҳбат жараёнида талаба ёшларга ўз илмий ишланмаларини янада бойитиш, соҳага янгиликлар олиб кириш борасида тавсияларини бериб ўтди.
Анжуман давомида соҳа мутахассислари, университетнинг профессор-ўқитувчилари, талаба ёшлар ўз маърузалари билан чиқишлар қилди. Унда қишлаоқ хўжалиги экинлари, селекцияси, ва агротехнологиялардан самарали фойдаланиш, замонавий илмий-ишланмаларни жорий қилиш борасида ўз таклифларини билдиришди.
Депутатлар ҳам соҳада қонунчиликда бўлаётган ўзгаришлар хусусида маълумотлар бериб ўтишди.
Ўхшаш янгиликлар
-
Ёшларни янада қўллаб-қувватлаш бўйича Президентимиз баён этган вазифалар бажарилишига кўмаклашамиз
01.07.2022, 18:11
-
Конституциявий қонун лойиҳаси маҳалладаги хотин-қизлар, фаоллар, мактаб ва мактабгача таълим муассасаси раҳбарлари иштирокида муҳокама қилинди
01.07.2022, 18:08
-
Мамлакатимизда Конституцияни ислоҳ этиш жараёни қизғин паллага кирди
01.07.2022, 16:32
-
Конституциявий Қонун лойиҳаси Ромитанлик сайловчилар муҳокамасида
01.07.2022, 16:30
-
Учрашув иштирокчилари Конституциянинг 105-моддасига киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар юзасидан таклифлар билдирди
01.07.2022, 16:28
Фикрингизни қолдиринг