Маҳаллаларда ўз бизнесини йўлга қўйган фуқаролар билан мулоқот қилинди
20.05.2022, 14:19

Маҳаллий Кенгаш депутатлари, O‘zLiDeP вилоят ва туман Кенгаши масъулларидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари ҳудуддаги Мирсулаймон қишлоғида истиқомат қилувчи, бундан бирмунча вақт олдин “Ёшлар датари” рўйхатига киритилган Зарина Шукруллаева хонадонида бўлиб, унинг паррандачилик фаолияти билан танишдилар. Ҳозирги пайтда бу ерда 100 бош товуқ парвариш қилинмоқда.
Бундан ташқари ушбу хонадонда З.Шукруллаева бошчилигида тикувчилик цехи фаолияти ҳам йўлга қўйилган бўлиб, бу ерда мактаб ўқувчилари кийим-кечаклари учун буюртмалар қабул қилинмоқда. Мутасаддилар саъй-ҳаракати билан Халқ банкидан ажратилган 30 млн 700 минг сўмлик имтиёзли кредит ёш тикувчи қизлар учун 6 та тикув машинаси сотиб олиш ва ўз истиқболли бизнес фаолиятини йўлга қўйиш имкониятини берди.
Мирвоши МФЙдаги ёшлар етакчиси, партия фаоли Мардон Шукруллаев МФЙдаги ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли билан ҳамкорликда мазкур йўналишдаги барча ишларни шу куннинг юксак талаблари даражасида олиб боришга, МФЙдаги турли ёшдаги кишилар розилигига эришишга ҳаракат қилмоқда.
Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан тумандаги бошқа бир қатор МФЙлардаги ишлар ҳолати ўрганилиб, маҳалла фаолларига тегишли кўрсатма, тавсия ва маслаҳатлар берилди.
Ўхшаш янгиликлар
-
Ишчи гуруҳ таҳлили: 314 минг фуқарога деҳқон хўжаликлари ташкил қилиш учун 62 минг гектар ер участкалари ажратилди
08.06.2022, 14:22
-
O'zLiDeP ишчи гуруҳи Яшнободда: насос чиқарадиган сувни дарахтлар тагидан оқизишнинг иложи борми?
03.06.2022, 16:52
-
Ишчи гуруҳ фаолияти: Булоқбошида чорвачилик озуқа базасини кенгайтириш юзасидан қилинаётган ишлар ўрганилди
03.06.2022, 15:01
-
Хатирчида чорвачилик озуқа базасини кенгайтириш борасида қилинаётган ишлар таҳлил қилинди
27.05.2022, 11:12
-
O'zLiDeP ишчи гуруҳи ҳудудларда: Тадбиркорлик субъектларида меҳнат қилаётган хотин-қизларнинг иш фаолияти билан танишилди
25.05.2022, 11:22
Фикрингизни қолдиринг