"Ишбилармон аёл" кўрик танловининг Зарафшон шаҳар ва Конимех туман босқичлари ўтказилди

20.05.2022, 14:22

"Ишбилармон аёл" кўрик танловининг Зарафшон шаҳри ва Конимех туман босқичлари ўтказилди.

Кўрик танловни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тасдиқланган Низом асосида иккала туманда 26 нафар тадбиркор хотин-қизлар беллашишди. Танловда иштирок этганлар орасида 6 нафар хотин-қизлар янгидан фаолиятини бошлаган бўлиб, улар учун ушбу танловда иштирок этиш маҳорат дарси каби бўлди.

Шунингдек, танловнинг Конимех тумани босқичида қатнашган "Наврўз" МФЙ фуқароси Шамуратова Зулфинора ўзи 2-гуруҳ ногирони бўлишига қарамай уйида ўзини-ўзи банд қилиб миллий ҳунармандчилик ва қуроқчилик билан шуғулланади.

-Тикувчилик билан шуғулланиб оила боқяпман. Турмуш ўртоғим вақтинча меҳнатга лаёқатсиз бўлиб тўшакка ётиб қолди. Тикиб сотган маҳсулотим пулига оила тебратаман. Бугун мен ҳам оддий бир ҳунарманд бўлиб туриб шундай кўрик танловда иштирок этишим мумкинлигини эшитиб, хурсанд бўлдим албатта. Бу кўрик танлов менга маҳорат мактаби бўлди. Ўзимга ўхшаган тадбиркорларни ишлари билан танишдим, улардан кўп ғояларни ўргандим. Бугун мен бошқа иштирокчилар, йирик тадбиркорлар қатори мен ҳам давлатимиз раҳбари томонидан хотин-қизларни қўллаб қувватлаш учун берилаётган имкониятлардан фойдаланиб, ёшим 40 ёшда бўлсада ўқиб олий маълумотли дизайнер бўлишга, фарзандаларимга намуна бўла оладиган она, ташаббускор раҳбар бўлишга аҳд қилдим, - дейди З.Шамуратова.

Кўрик-танловнинг Зарафшон шаҳар босқичида миллий кўрпа-тўшаклар йўналишида Косимова Зебо ва Конимех тумани босқичида "Бобоева Хуршида" оилавий корхонаси раҳбари Х.Бобоева вилоят босқичига иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритди.

  • Кўрилди
    458
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+