Зоминда депутатлар туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси директори ўринбосарининг ҳисоботини эшитди

20.05.2022, 14:25

Зоминда депутатлар туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси директори ўринбосарининг ҳисоботини эшитди

Халқ депутатлари Зомин туман Кенгашидаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019йил 9 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси йўл хўжалиги тизимини чуқур ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижроси юзасидан Зомин туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси директори ўринбосари Исоқ Азимовнинг ҳисоботи тингланди.

Мутасадди ўз ҳисоботида фармон ижроси юзасидан жорий йилнинг ўтган вақти давомида ажратилган маблағларнинг бажарилганини таъкидлаб ўтди.

Барча йўл қурилиш-таъмирлаш ишлари сифати устидан Давлат инспекцияси томонидан мунтазам назорат олиб борилган.

Мутасадди, ўз ҳисоботида, корхона ходимлари Фармонда белгиланган  вазифалар ижросини таъминлаш орқали туман иқтисодиёти ривожига муносиб ҳисса қўшиш, аҳолига қулайликлар яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар бундан кейин ҳам фаоллик билан олиб борилишини таъкидлаб ўтди.

Йиғилиш давомида ҳисоботчига депутатлар кўплаб саволлар билан мурожаат қилдилар. Сайловчилар, аҳоли билан бўлган учрашувларда  билдирилган эътирозларни етказиб, барча мурожаатлар бўйича батафсил жавоблар олдилар.

Шунингдек, “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида ғолиб бўлган йўл таъмирлаш борасидаги ишлар сифати тўлиқ депутатлар назоратига олинишини алоҳида таъкидлаб ўтдилар.

Мутасаддига ишчи гуруҳ томонидан ўтказилган ўрганиш натижалари етказилди. Таклиф ва мулоҳазалар билдириб ўтилди.

Депутатлар мутасадди раҳбарнинг ҳисоботини қониқарли деб топдилар. Эшитув давомида билдирилган таклиф ва мулоҳазалардагн келиб чиққан ҳолда белгиланган чора-тадбирлар тўлиқ депутатлар назоратига олинадиган бўлди.

Примқул Нурматов,

O`zLiDeP Зомин туман кенгаши

аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    365
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+