Республика ишчи гуруҳи: Қашқадарёда хорижий инвестицияларни жалб қилиш борасидаги ишлар таҳлил қилинди

20.05.2022, 14:27

Республика ишчи гуруҳи: Қашқадарёда хорижий инвестицияларни жалб қилиш борасидаги ишлар таҳлил қилинди

Хабарингиз бор, ҳозирги кунда мамлакатимизда ривожланган мамлакатлардан тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар оқимини кўпайтириш, давлат-хусусий сектор ҳамкорлигини ривожлантириш борасида бир қанча ислоҳотлар амалга ошириб борилмоқда. Шу билан бирга, инвестиция сиёсатини ишлаб чиқиш, қўллаб-қувватлаш ва тўғридан-тўғри чет эл инвестицияларни жалб қилиш бўйича хориж тажрибаси ўрганилмоқда. Вилоятда инвестиция муҳитини янада яхшилаш, экспорт салоҳиятини ошириш борасида

Халқ депутлари Қашқадарё вилоят Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳларининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Қашқадарё вилоят ҳокими ўринбосари - Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи  Ўткиржон Қодировнинг ҳисоботи эшитилди.

Таъкидлаш жоизки, Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясининг “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 26 ва 28- мақсадларида мамлакатимизнинг инвестиция муҳитини янада яхшилаш, экспорт салоҳиятини ошириш борасида қатор вазифалар белгилаб берилган. Ҳисоботда ушбу белгиланган вазифалар ижроси бўйича вилоятда амалга оширилаётган ишлар сарҳисоб қилинди.

Унга кўра 2022-2026 йилларда қиймати 41,8 трлн сўмлик 3988 та ҳудудий инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши орқали 77 231 та иш ўрни яратилиши кўзда тутилган. Бунда 62,6 трлн сўмлик 62 161 иш ўринга мўлжалланган 2900 та саноат лойиҳалар, 1,6 трлн сўмлик 5792 бўш иш ўрнига мўлжалланган 725 та хизмат кўрсатиш лойиҳалари, 2,6 трлн сўмлик 9279 бўш иш ўринлик қишлоқ хўжалиги лойиҳалари амалга оширилиши режалаштирилгани айтиб ўтилди.

Халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги эшитувига Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Дониёр Ғаниев, Жавлонбек Эргашев, Нодиржон Абдувалиевлар ҳамда O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси масъул ходимлари ҳам бевосита иштирок этишди.

Партия фаоллари тараққиёт стратегиясининг Миллий иқтисодиётни ривожлантириш, унинг ўсиш суръатларини замон талаблари даражасида таъминлаш йўналишида белгиланган вазифаларга тўхталиб ўтишди. Депутатлар мутасадди раҳбарнинг ҳисоботини тинглар экан, вилоятда хорижий инвестицияларни жалб қилишда янада фаолликни ошириш, белгиланган лойиҳаларни ўз вақтида бажарилишини таъминлаш борасида ўз кўрсатмалари ва таклифларини бериб ўтишди.

Муҳокама этилган масала юзасидан депутатлар томонидан билдирилган таклифларни инобатга олган ҳолда депутатлик гуруҳининг қарори лойиҳасини тайёрлашга келишиб олинди.

O`zLiDeP Қашқадарё Кенгаши

Матбуот хизмати

Теглар
Ишчи гуруҳ
  • Кўрилди
    393
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+