OʻzLiDeP PRESS KLUBI: Чирчиқда ўтказилган мулоқотда сув тежовчи технологияларни жорий этиш масалалари муҳокама қилинди

20.05.2022, 14:35

OʻzLiDeP PRESS KLUBI: Чирчиқда ўтказилган мулоқотда сув тежовчи технологияларни жорий этиш масалалари муҳокама қилинди

“OʻzLiDeP PRESS KLUBI”нинг навбатдаги сессиясида сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, энергия ва сув тежовчи технологияларни кенг жорий қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Тадбир Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида жойлашган “Онур Пласт” қўшма корхонасининг ишлаб чиқариш майдонида бўлиб ўтди ва унда корхона томонидан ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши режалаштирилган сув тежовчи технологиялар кўргазмаси ҳам ташкил қилинди.

Пресс-клубда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Маҳаллий Кенгашлар депутатлари, вазирлик ва идоралар вакиллари ҳамда фермерлар иштирок этди.

2022 - 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастури”нинг 31-мақсад 145-147-бандларида сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ҳисобига камида 7 млрд. куб метр сувни иқтисод қилиш, сув хўжалиги объектларини давлат-хусусий шериклик тамойили асосида бошқариш ва электр энергияси истеъмолини камайтириш вазифалари белгиланган.

Республикамизда сўнгги 5 йилда 643 минг гектар, шу жумладан, 309 минг гектарда томчилатиб, 15 минг гектарда ёмғирлатиб, 11 минг гектарда дискретсуғориш технологиялари ва 79 минг эгилувчан қувурлар, 21 минг гектарда эгатга плёнка тўшаб суғориш технологиялари жорий қилинган.

2021 йилнинг ўзида 533 минг гектар майдонда сув тежовчи технологияларни жорий қилиб, уларнинг кўрсаткичи суғориладиган ер майдонларининг 22 фоизига етказилди.

Сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ва замонавий сув иншоотларини ташкил қилиш ҳисобига ҳамда соҳага давлат-хусусий шерикликлик тамойилини амалга ошириш ҳисобига электр энергиясини иқтисод қилишга эришилмоқда.

2021 йилнинг ўзида лимитга нисбатан 19 млн.кВт.соат, ўртача кўп йиллик лимитга нисбатан 244,5 млн.кВт.соат электр энергияси иқтисод қилинишига эришилган.

Қишлоқ хўжалигига сув тежовчи технологияларни жорий қилишни кенгайтириш мақсадида 2019 йилда 138 млрд.сўм, 2020 йилда 251 млрд.сўм субсидиялар ажратилган бўлса, 2021 йилдан ўрнатилган технологияларнинг сифат кўрсатчидан келиб чиқиб ҳисоблаш тартиби белгиланганлиги натижасида 899,4 млрд.сўм субсидиялар ажратилган.

Бандан ташқари, тижорат банклари томонидан 2019-2021 йилларда сув тежовчи технологиялар жорий қилиш учун жами 5 342 та субъектларга 4,3 трлн.сўм имтиёзли кредитлар ажратилган.

Экспертлар томонидан 2022-2026 йилларда республика бўйича 1 млн. 550 минг гектар майдонларга сув тежовчи технологиялар жорий қилиниши кўзда тутилган.

Тадбирга соҳа олимлари ҳам таклиф қилиниб, сув тежовчи технологияларнинг хосилдорликни ошиши, ерларнинг мелеоратив ҳолатини яхшиланишига таъсири ҳақида илмий асосланган фиклари жамоатчиликка етказилди.

Тадбир якунида OʻzLiDeP депутатлари, вазирлик ва идоралар вакиллари ҳамда олимлар фермерлар, деҳқонлар ва томорқа ер эгалари ўртасида сув тежовчи технологияларни кенг жорий қилиш масаласида тарғибот ишларини ташкил қилишга келишиб олишди.

  • Кўрилди
    260
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+