Депутатлик эшитуви: Гулистон туман ҳокими ўринбосари ерларнинг аукцион орқали ажратилиши ҳолати бўйича ҳисобот берди

20.05.2022, 14:47

Депутатлик эшитуви: Гулистон туман ҳокими ўринбосари ерларнинг аукцион орқали ажратилиши ҳолати бўйича ҳисобот берди

Халқ депутатлари Гулистон тумани Кенгашидаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳининг йиғилиши бўлди.

Унда туман Кенгаши депутатлари, туман молия бўлими бошлиғи Б.Усмонов, Гулистон тумани қишлоқ хўжалиги бўлими ходими М.Шерматовлар иштирок этди.

Президентнинг 2021 йил 23 ноябрдаги “Мева сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида деҳқон хўжаликлари улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан Гулистон тумани ҳокими ўринбосари Б.Ботировнинг ҳисоботи эшитилди.

Туманда қарор билан аҳолига 0,1 гектардан 1,0 гектаргача бўлган ҳажмда ер майдонлари учун аукционга қатнашиш, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқаролар учун имтиёзлар мавжудлиги тўғрисида тарғибот ишлари олиб борилгани яхши натижа берди. “E-AUKSION” электрон савдо платформаси орқали дехқон хўжалиги юритиш учун 359 гектар майдон 699 нафар фуқароларга дехқон хўжалиги юритиш учун 10 йил муддатга ижара шартномаси асосида берилган ва экинлар экилди. Ушбу майдонларда 1 та “Гулистон сайқали текстил” кластери ва  йирик фермер хўжаликлари негизида “Бир контурга - бир маҳсулот” тамойилида кооперациялар ташкил этилиб, ҳар бир контурда бир турга мансуб маҳсулот экиш йўлга қўйилган.

Туманда 2022 йилда қишлоқ хўжалиги экинлари етиштириш учун аҳолига 10 сотихдан 1 гектаргача ер майдони ажратиш, яъни тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий йил якунига қадар жами 489 гектар 978 та ер участкаларини савдога чиқариш белгиланган.

Депутатлар йиғилишда қишлоқ хўжалигига оид масалалар, электрон аукционлар асосида аҳолига ажратилаётган экин майдонлари ва кун тартибидаги бошқа масалалар юзасидан муҳокамалар ўтказилди. Йиғилиш сўнгида юқорида келтириб ўтилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

O`zLiDeP Сирдарё вилоят

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    442
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+