O'zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши раиси ёшлар билан очиқ мулоқот қилди

20.05.2022, 14:50

O'zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши раиси ёшлар билан очиқ мулоқот қилди

O'zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши раиси, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Равшан Фазилов партиянинг “Ёшлар қаноти” фаоллари билан учрашди, муаммо ва таклифларини тинглади.

Тадбирда депутатлар, партия фаоллари, ёшлар иштирок этишди. Ҳар бир миллатнинг, мамлакатнинг эртаси, келажак тақдири ёш авлоднинг қўлида эканлиги сир эмас. Шу сабабли, ёшларнинг сиёсий ижтимоий фаоллиги давлат аҳамиятига молик масалалардандир. Мамлакатимизда сўнги йилларда ёшлар сиёсатига катта эътибор қаратилмоқда.

Учрашув чоғида партиянинг шаҳар кенгаши етакчиси мамлакатимизда яратиб берилаётган барча имкониятлар ва имтиёзлардан самарали фойдаланишлари, келажакда ўз соҳасининг етук кадрлари бўлиб етишлари, мамлакат ривожига ўз ҳиссаларини қўша олишлари, эртанги келажак ёшлар қўлида эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Учрашув давомида ёшлар ўз таклифларини билдиришди ва ўзларига керакли маълумотларни олишди. Тадбир савол-жавоблар тарзида қизғин, кўтаринки кайфиятда бўлиб ўтди.

  • Кўрилди
    365
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+