Депутат саъй-ҳаракати билан аҳолини қийнаб келаётган муаммо ижобий ечим топди

20.05.2022, 14:52

Депутат саъй-ҳаракати билан аҳолини қийнаб келаётган муаммо ижобий ечим топди

Олтиариқ туманидан сайланган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Бахромжон Рахмоналиевга 3-сектор ҳудудидаги “Бўрбонлиқ” МФЙ фуқаролари билан учрашувда ҳудудда электр энергияси бўйича узилишлар кўплиги, трансформатор носозлиги, симёғочлар қўлбола эканлиги юзасидан мурожаат тушганди. Ўрганишлар ва мурожаат юзасидан "Худудий электр тармоқлари" АЖ га депутатлик сўрови юборилди. Натижада трансформатор таъмирланди, қўлбола симёғочлар алмаштирилди.

Шунингдек тумандаги 1-сектор ҳудудидаги “Муқумий” ва “Поласон” МФЙ фуқаролари 2022 йилнинг январь ойида депутатга ичимлик суви масаласида амалий ёрдам беришини сўрашган эди. Депутат томонидан тегишли ташкилот мутасаддиларига депутатлик сўрови чиқарилди. Депутатлик сўрови қаноатлантирилиб, Республика бюджетидан маблағ ажратилди. Айни дамда сув чиқариш ишлари бошлаб юборилди.

  • Кўрилди
    390
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+