Ишчи гуруҳ вакиллари фермернинг муаммосини назоратга олди
20.05.2022, 14:57

O’zLiDeP Тўрақўрғон тумани Кенгаши вакиллари ва депутатлар "Алишер Икрамов" фермер хўжалиги фаолияти билан яқиндан танишди. Суҳбат жараёнида Тараққиёт стратегиясининг Фермер хўжаликларини ривожлантиришга қаратилган йўналишида белгилаб берилган вазифаларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириб ўтилди.
Фермер хўжалигида 200 бош асосан наслли қорамоллар мавжуд бўлиб, улар Голландиядан олиб келтирилган.
Ҳозирги кунда фермер хўжалиги маҳаллий аҳоли ҳамда мактабгача таълим муассасаларини сут ва гўшт маҳсулоти билан таъминлаб келмоқда.
Фермер хўжалиги раҳбари Шукуржон Икромов ҳозирда долзарб муаммоларидан бири қора мол боқилиши учун жой ажратиб бериш масаласида партия вакилларига мурожаат қилди.
Бу борада Тўрақўрғон туман хокимлигига мурожаат қилинган. Шундан сўнг адирликдан 1 гектар ер ажратиб берилган. Эндиликда фермерга ажратилган ер майдонида молхона қуришга рухсат берилмаяпти. Шу масалада амалий ёрдам беришини сўраб мурожат қилинган.
Партия вакиллари ва депутатлар ушбу мурожаатни ижобий ҳал қилиш мақсадида туман ҳокимлиги билан гаплашиб, ижобий ечим топишига ваъда берди.
Ўхшаш янгиликлар
-
“Ўзбекистон–2030” стратегиясининг мазмун-моҳияти кенг аҳоли вакиллари орасида тарғибот қилинмоқда
15.09.2023, 18:45
-
Ишчи гуруҳ Сирдарёда назорат-таҳлил тадбирларини олиб борди
22.08.2023, 11:08
-
Андижонда қуёш панеллари ўрнатилган меҳмонхонада амалий семинар ташкил қилинди
20.02.2023, 12:25
-
Ишчи гуруҳларимиз вакиллари давлат дастури лойиҳаси учун кўплаб жўяли таклифлар билдирдилар
14.02.2023, 10:57
-
Етиштирилган 113 миллионта кўчат, ер сотиб олаётган айрим одамларнинг номақбул ишларига чек қўйиш бўйича таклиф...
16.12.2022, 15:40
Фикрингизни қолдиринг