Ёшларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди

20.05.2022, 16:03

Ёшларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди

Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонунида ёшларга оид давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бири ёшларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда ёшларнинг маънавий, интеллектуал, жисмоний ва аҳлоқий жиҳатдан камол топишига кўмаклашишдан иборат эканлиги таъкидланган.

Бугунги кунда мамлакатимиздаги барча ташкилот ва идоралар, нодавлат нотитижорат ташкилотлари шунингдек, ҳуқуқ тартибод идоралари ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги барча йўналишларда, ёшларга оид давлат сиёсатини рўёбга чиқаришда иштирок этади ва уни амалга оширишида масъул ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикасида ёшларнинг ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлаш, улар ўртасида назоратсизлик, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш ҳамда профилактика қилиш борасидаги назоратини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Шунингдек, ўтган йиллар давомида ёшларнинг ҳуқуқий тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи омилларга нисбатан ҳуқуқий иммунитетни шакллантириш, ёшларда қонунларга ва одоб-ахлоқ қоидаларига ҳурмат, миллий қадриятларга садоқат, ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасизлик ҳиссини уйғотиш борасидаги ишлар бунга яққол мисол бўла олади десак муболаға бўлмайди.

Ўзбекистон Республикасининг “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси” да ёшларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданияти даражасини юксалтириш, шунингдек, ёшларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини рўёбга чиқариш соҳасида фаолият олиб борувчи халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни ривожлантиришда келгуси 5 йилликда амалга оширилиши лозим бўлган бир қатор вазифалар ўз аксини топди.

“Yoshlar bilan” лойиҳасининг навбатдаги сонида мазкур соҳада амалга оширилаётган ишлар самарадорлиги, соҳани янада такомиллаштириш юзасидан амалга оширилиши кўзда тутилган тадбирлар ва уларнинг янада такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Тадбирда OʼzLiDePнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлардаги депутатлари, вазирлик ва идоралар вакиллари, партия фаоллари, Ёшлар парламенти аъзолари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

  • Кўрилди
    247
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+