Шайхонтоҳурлик энг фаол ишбилармон аёл 45 нафар ишсиз хотин-қизларни ўқитиб бандлигини таъминлади

23.05.2022, 15:39

Шайхонтоҳурлик энг фаол ишбилармон аёл 45 нафар ишсиз хотин-қизларни ўқитиб бандлигини таъминлади

“Ишбилармон аёл - 2022” кўрик-танловининг Шайхонтоҳур туман босқичи ғолиблари аниқланди.

Иштирокчилар ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотлар кўргазмаси билан қатнашди. Ҳакамлар ҳар бир тадбиркор аёлларнинг иш фаолияти, маҳсулотлари, иш ўрин яратганлиги, партия дастури ва ғояларини тарғиб қилишдаги фаоллиги каби жиҳатларига эътибор қаратган ҳолда баҳолаб боришди.

Мазкур танловнинг Шайхонтохур туман босқичида 3-ўринни “ИНДИ текстиль” корхонаси раҳбари Индира Рахимова, 2-ўринни Рахматуллаева Махмуда, “Янги обод” МФЙда аёллар дафтарига киритилган  45 нафар аёлни ўқитиб ҳозирги кунда иш билан таъминлаган ва янада фаолиятини кенгайтириш истагида бўлган тадбиркор аёл “Гўзал либослар” корхонасининг рахбари Гўзал Садриддинова 1-ўринни қўлга киритди. Эндиликда тадбиркор аёл Тошкент шаҳар босқичида иштирок этадиган бўлди.

  • Кўрилди
    375
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+