“Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида қорақалпоғистонлик талаба ёшлар билан мулоқот қилинди

23.05.2022, 15:43

“Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида қорақалпоғистонлик талаба ёшлар билан мулоқот қилинди

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси  Кенгаши томонидан ”Янги авлод кадрлари” лойиҳасининг навбатдагиси Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиалида  ташкил қилинди.

Тадбирда сўз олганлар мамлакатимизда кейинги йиллари ёшларга қаратилаётган эътибор, партия дастури, унда ёшларга берилган имкониятлар, хусусан, “Янги  авлод кадрлари” лойиҳасининг мазмун-моҳияти,  партиянинг ёшларга яратаётган имкониятлари, аъзо бўлиш тартиблари, заҳира кадрларни шакллантириш ва уларни сиёсий билимларини ошириш, бизнес кўникмаларини шакллантириш мақсадида ўқитиш бўйича ҳам батафсил маълумотлар берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-2026 йиллларга мўлжалланган 7 устувор йўналиш ва 100 мақсадни ўз ичига олган  “Тараққиёт стратегияси”да белгиланган устувор вазифаларни амалга оширишда ёшларнинг ўрни ва роли алоҳида аҳамиятга эга эканлигини қайд этди.

 Бундан ташқари “Ёшлар  қаноти” жамоатчилик Кенгашлари фаолияти ҳамда партиянинг ёшлар йўналиши бўйича ўндан ортиқ лойиҳаларига тўхтаб ўтилди.

Тақдимот якунида талабалар партиянинг амалдаги ва истиқболли кадрлар захирасига киритилди. Қолаверса энг фаол ёшларга партиянинг эсдалик совғалари топширилди.

O’zLiDeP  Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    274
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+