“Ишбилармон аёл - 2022” кўрик –танловининг Қўнғирот туман босқичи ўтказилди

23.05.2022, 15:45

“Ишбилармон аёл - 2022” кўрик –танловининг Қўнғирот туман босқичи ўтказилди

 Қарийб олти йилдан буён анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг Қўнғирот туман босқичи ҳам юқори даражада ташкил қилинди.

Танловда тумандаги 10 га яқин тадбиркор, фермер ва ҳунарманд хотин-қизларимиз ўзларининг кўргазма маҳсулотлари билан иштирок этишди. 

Ҳакамлар ҳайъати аъзолари ишбилармон хотин-қизларнинг кўргазма маҳсулотлари, уларнинг фаолияти, муваффақият ва камчиликлари, келгуси режалари билан яқиндан танишди.

Таъкидлаш жоизки, жойларда айниқса энг чекка ҳудудларда хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, айниқса “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”нинг жорий этилиши орқали ишсиз аёлларни ўқитишга, ишга жойлаштиришга катта эътибор қаратилиб, лойиҳалар амалга оширилмоқда.

- 20 йилдан буён фермерлик билан шуғулланиб келмоқдаман, - дейди қўнғиротлик “Уркер тулпар” фермер хўжалиги раҳбари А.Сейдуллаева.  Умумий ер майдонимиз 198 гектар ер бўлса, шундан экинлик ер майдонлари  31,6 гектарни ташкил этади. Хўжалигимиз асосан чорвачиликка  ихтисослашган бўлиб, маккажўхори, кунжут, беда ва полиз экинлари етиштирилади. Бундан ташқари аҳолига маиший хизмат кўрсатиш  хизматлари (овқатланиш ўрни,) нонвойхона, кир совунлар ва темир дарвозалар ҳам ишлаб чиқарилаётганлигини қайд этди.

Танлов давомида Ҳакамлар ҳайъати аъзолари ишбилармон хотин-қизларнинг иш фаолияти, келгуси режа ва мақсадлари билан яқиндан танишиб, мулоқот қилар экан, уларнинг фаолиятига холисона ўз баҳоларини  беришди.

Танлов якунида эса 3 ўринни ҳунарманд  З.Мадиярова, 2 ўрин яна бир ҳунарманд қизимиз Г.Тайровага насиб этган бўлса, 1 ўринни “Уркер тулпар” фермер хўжалиги раҳбари А.Сейдуллаевага насиб этди ва танловнинг Қорақалпоғистон  Республикаси босқичига қатнашиш ҳуқуқига эга бўлди.

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    769
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+