Депутат ташаббуси билан кўчма светофор ўрнатилди

23.05.2022, 15:46

Депутат ташаббуси билан кўчма светофор ўрнатилди

Халқ депутатлари Маҳаллий Кенгаш депутатлари О.Бабаханов ва Ғ.Бабаханов ҳамда Наманган шаҳар ИИОФМБ бошлиғи, 3-Сектор раҳбари Ғ.Ғаниевларга Ойдинкўл маҳалласи фуқаролари томонидан маҳалла ҳудудидаги асосий йўлда автомобиллар ва пиёдалар учун махсус светафор йўқлиги натижасида йўл қоидалари бузилиш ҳолатлари ҳаддан зиёд кўпайиб кетганлиги сабабли, мазкур ҳудудга автомобиллар ва пиёдалар учун махсус светафор ва йўл белгилари ўрнатиш борасида мурожаат билдирилди.

Мазкур мурожаат жойида ижобий ҳал этилиб, Ойдинкўл маҳалласидаги асосий йўл ҳисобланган Қодир Отамирзаев кўчасининг вилоят юқумли касалликлар шифохонаси ва 29-умумтаълим мактаби оралиғидаги серқатнов қисмига қуёш батареялари ёрдамида ишлайдиган кўчма светофор ўрнатилди.

Бу билан ҳудуд аҳолиси айниқса, автомобиль йўли ёқасида жойлашган мактаб ўқувчиларининг хавфсизлиги таъминланади.

  • Кўрилди
    457
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+