Сув тежовчи технологияларнинг айримлари нега ишга туширилмаган?

23.05.2022, 15:50

Сув тежовчи технологияларнинг айримлари нега ишга туширилмаган?

O'zLiDeP Шеробод тумани кенгашида Шеробод туманида 2022 йилга мўлжалланган сув тежовчи технологияларни жорий этиш ва ирригация-мелиорация тадбирларини амалга ошириш ҳисобига сув ресурсларидан самарали фойдаланиш бўйича амалга оширилган лойиҳалар ижросини ўрганиш мақсадида туман ирригация бўлими бошлиғи Ч. Рахмоновнинг ҳисоботи эшитилди.

Айтиш керакки, Шеробод туман ирригация бўлими балансида 65,2 км канал мавжуд бўлиб, шундан пахта 7750 га, ғалла 12200 га, боғ 4644 га, бошқа экинлар ва аҳоли томорқаларига 26763 гектар майдонга сув етказиб беради.  Туманда ҳозирги кунда 7750 гектар ғўза майдонлари 1-озиқа сувига тайёрланмоқда. Бундан ташқари, аҳоли томорқалари ва деҳқон фермер хўжаликлари томонидан экилган экин майдонларига сув етказиб берилмоқда.

Туманда ирригация бўлимида  2022 йилда смета доирасида 14,1 км канал тозалаш, 12 та гидротехник иншоат таъмирлаш, 12 та гидропост таъмирлаш режалаштирилган бўлиб, шундан 3,6 км канал тозаланди, 6 дона гидротехник иншоат, 6 дона гидропост таъмирланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 декабрдаги ПҚ-4919-сонли қарорига асосан Шеробод туманига 2022 йил учун 2100 гектар пахта, 950 гектар боғ майдонларига томчилатиб суғориш технологияси ва 500 гектар ғалла майдонига ёмғирлатиб суғориш технологияси жорий қилиш режалаштирилган. Шундан 1951  гектар пахта майдонига томчилатиб суғориш жорий қилиш фермер хўжаликлари билан пудратчилар икки томонлама шартнома  тузишган.

Жумладан, шу йилдан Таллашқон худудида  УП "UZ-SEGANG SURXON"  60 гектар боғ майдонига томчилатиб суғориш жорий қилинмоқда. 

   2021 йилда 155 гектар пахта майдони  учун “Агробанк “АТБ томонидан 2 млрд. 486 млн. сўм молиялаштирилиб, пудратчиларга ўтказиб берилган. 2022 йилда эса Ўзбекистон ҳудудидан “Садатов Авазбек”, “Абдулла Мухаммад Асилбек”, У.Туропов худудидан “Саид Мавлон”, Н.Муродов ҳудудидан “Илхом Замин даласи”, “Бекзод Бахтбек Умурзоқ”, “Маматқулов Рўзинбек” фермер хўжаликларининг томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш учун пудратчиларга 2021 йилда маблағ туман “Агробанк” филиали томонидан ўтказиб берилишига қарамасдан технология ишга туширилмаган. Ушбу фермер хўжаликларининг томчилатиб суғориш технологиясини 2022 йилга пудратчилар томонидан ишга тушириш чоралари кўрилмоқда.

“Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси ва уни 2022 йил – Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йилида амалга оширишга оид давлат дастури”нинг III-Миллий иқтисодиётни ривожлантириш, унинг ўсиш суръатларини замон талаблари даражасида таъминлаш йўналиши  30-31- мақсадлари ижроси бўйича ташкил этилган эшитувда ана шулар хусусида сўз борди.

O'zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    656
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+