Ургут туманидаги 79 нафар ҳоким ёрдамчилари партия сафига қўшилди

23.05.2022, 16:05

Ургут туманидаги 79 нафар ҳоким ёрдамчилари партия сафига қўшилди

O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши ташаббуси билан Ургут туманидаги маҳаллалар ҳоким ёрдамчилари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.

Жойларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорлар манфаатини ҳимоя қилиш O’zLiDePнинг бирламчи вазифаларидан эканлиги таъкидланди. Бу борада маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчиларининг ҳамда партиянинг мақсади муштарак эканлиги эътироф этилиб, жойларда аҳолини тадбиркорликка жалб этиш орқали даромадини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш борасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, маҳаллалрдаги ижтимоий муаммоларни биргаликда ҳал этиш каби масалалар муҳокама қилинди.

Ургут туманида 117 та маҳаллаларда ҳоким ёрдамчилари фаолият юритиб келмоқда. Ўзаро ҳамкорликка қаратилган тадбир доирасида туман маҳаллаларидаги 79 нафар ҳоким ёрдамчилари O’zLiDeP аъзолигига қабул қилиниб, уларга партиянинг аъзолик гувоҳномалари топширилди.

  • Кўрилди
    203
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+