Ишбилармон аёл – 2022” кўрик-танловининг Каттақўрғон шаҳар босқичи ғолиби аниқланди

24.05.2022, 14:48

Ишбилармон аёл – 2022” кўрик-танловининг Каттақўрғон шаҳар босқичи ғолиби аниқланди

Каттақўрғон шаҳрида “Ишбилармон аёл – 2022” кўрик-танловининг шаҳар босқичи ташкил этилди.

Хотин-қизларни оилавий тадбиркорликка, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка жалб этиш ҳамда бандлигига кўмаклашиш орқали ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш борасида ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг ўрни катта.

Танловда Каттақўрғон шаҳрида фаолият юритаётган 10 га яқин тадбиркор ва ҳунарманд хотин-қизлар ўзларининг маҳсулотлари билан иштирок этишди. Ҳакамлар ҳайъати аъзолари танлов мобайнида тадбиркор ва ҳунарманд хотин-қизларнинг фаолияти билан яқиндан танишиб, уларнинг шу даврга қадар эришган ютуқлари, имкониятлари ҳамда камчиликларини ўргандилар.

- Бир йилдан буён тикувчилик билан шуғулланиб келаман, - дейди оилавий тадбиркор, танловнинг биринчи ўрин соҳибаси Мадина Қўзиева. - Асосан Оилавий корхонада 6 нафар қўли гул чевар қизларимиз томонидан хотин-қизларимиз учун миллий бежирим кўйлаклар тикиб берилади. Бу каби мазкур танловлар биз аёлларнинг бир-биримиз билан тажриба алмашишга, фаолиятимизни янада кенгайтиришда муҳим аҳамият касб этади.

Танлов якунида Ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан ғолиблар аниқланиб, танловнинг Самарқанд вилоят босқичига қатнашиш ҳуқуқига эга бўлди.

Марҳабо Чулиева,

O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    541
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+