Қоракўл туманидаги 50 нафар ёшлар етакчиларининг барчаси O'zLiDePни танлади

24.05.2022, 14:50

Қоракўл туманидаги 50 нафар ёшлар етакчиларининг барчаси O'zLiDePни танлади

Қоракўл туман ҳокимлигида O’zLiDeP вилоят Кенгаши ташаббуси билан  партия туман Кенгаши ҳамкорлигида  МФЙлардаги ёшлар етакчилари иштирокида учрашув ташкил қилинди.

Тадбирда O’zLiDeP вилоят ҳамда туман Кенгаши масъуллари, партия туман Кенгаши "Ёшлар қаноти" фаоллари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими вакиллари ҳамда МФЙлардаги Ёшлар етакчилари иштирок этдилар.

Тадбирда сўз олган партия вакиллари Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегияси ва уни 2022 йилда амалга ошириш бўйича тасдиқланган “Йўл харитаси” мазмун-моҳияти ҳамда йўл харитасидаги ёшлар билан ишлаш борасидаги вазифалар ҳақида батафсил тўхталиб ўтди. Қоракўллик O'zLiDeP фаолларининг ҳам ушбу мақсадлар ижросини таъминлашга партиянинг сайловолди дастуридан келиб чиққан ҳолда ёндашишлари зарурлиги таъкидланди. Айниқса Тараққиёт стратегиясидаги 3-йўналиш  “Миллий иқтисодиётни жадал ривожлантириш ва юқори ўсиш суръатларини таъминлаш” борасида белгилаб берилган вазифаларни туман миқиёсида амалга оширишда партия фаоллари билан бирга маҳаллий Кенгаш депутатлари ҳам ҳар қачонгидан кўра фаол бўлишлари зарурлиги айтиб ўтилди.

Учрашув давомида Ёшлар ишлари агентлигининг туман бўлими бошлиғи Умиджон Бозорқулов ўз сўзида  “Ёшлар дафтари” ва Ёшлар дастурларини шакллантириш ва уларнинг ижросини таъминлаш, маҳалла ёшлари билан манзилли ишлаб, уларни муаммоларини ҳал этиш, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, айниқса “Бешта муҳим ташаббус” ижросини таъминлаш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда касбий кўникмаларини шакллантириш ва бандлигини таъминлашда тумандаги МФЙларда ушбу лавозимга ҳарбий хизматни ўтаган, ёшларни ортидан эргаштира оладиган, садоқатли, фидойи номзодлар танлаб олинганлиги муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаб ўтди.

Тадбир давомида Қоракўл туманидаги МФЙларида фаолият олиб бораётган ёшлар етакчилари партия сафига қабул қилинди ва уларга партия аъзолик гувоҳномалари тантанали равишда топширилди. Эътиборлиси шундаки, Қоракўл туманида мавжуд 50 та МФЙларидаги ёшлар етакчиларининг барчаси O'zLiDePни танлади.

  • Кўрилди
    613
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+