Депутатлар Хонобод шаҳар Халқ таълими бўлими мудири ахборотини тинглади

24.05.2022, 15:37

Депутатлар Хонобод шаҳар Халқ таълими бўлими мудири ахборотини тинглади

Халқ депутатлари Хонобод шаҳар Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги эшитуви бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ижроси юзасидан Хонобод шаҳар Халқ таълими бўлими мудирининг ахбороти тингланди.

Йиғилишда сўз олган мутассади Н.Неъматовнинг таъкидлашича, Хонобод шаҳар Халқ таълими тасарруфида 7 та умумий ўрта таълим мактаблари фаолият олиб бормоқда. Уларда 6661 минг нафар ўқувчига 387 нафар педагог таълим тарбия бериб келмоқда. Таълим сифатини янада яхшилаш, паст кўрсаткичга эга бўлган мактабларни камайтириш бўйича алоҳида мақсадли кўрсаткичларни белгилаб олинган. Биринчи навбатда мактаблардаги малака тоифаси бўлмаган 194 нафар педагоглардан 88 нафари иккинчи малака тоифа олиб, тоифасиз ўқитувчилар эса 106 нафарга туширилди. Бундан ташқари мактабларда олий тоифали ўқитувчилар улуши 13 нафарга кўпайиб 6,4 фоиздан 9,8 фоизга ёки 38 нафарга етказилди.

Ҳозирда умумтаълим мактабларда 12 нафар педагоглар халқаро сертификатни олган. Мактабларнинг моддий техника базасини мустаҳкамлаш борасида бир миллион дастурчи лойиҳасини янада ривожлантириш мақсадида 2,4 ва 5 мактабларига 38 дона Жанубий Корея Республикаси  "Эксим" банк лойиҳаси бўйича икки тўплам (32дона) компьютер жамланмаси 1- мактабга  опен бюджет лойиҳаси доирасида 32 та компьютер жамланмаси 5 нафар мактабга етказиб берилди. Уммумтаълим мактабларининг барчаси интернет тармоғига уланган "Education" тариф режасида ишламоқда. Бундан ташқари 2- умумтаълим мактаби 2021 йилда "Обод маҳалла" дастури маблағлари ҳисобидан капитал таъмирланди.

Йиғилишда тақдим этилган ҳисобот юзасидан депутатлик гуруҳи аъзолари фикр-мулоҳазалар билдириб ўтилди ҳамда ўз таклиф ва тафсияларини бердилар.

  • Кўрилди
    390
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+