Депутат кўмагида 60 нафар маҳалла аёллари тарихий обидаларни зиёрат қилишди

25.05.2022, 15:30

Депутат кўмагида 60 нафар маҳалла аёллари тарихий обидаларни зиёрат қилишди

O'zLiDeP “Аёллар қаноти”нинг “Бир депутат юз аёлга кўмакчи” лойиҳаси оммалашиб бормоқда. Мазкур лойиҳа доирасида депутатлар турли масалаларда мурожаат қилган фуқаролар билан дилдан суҳбатлашиб, уларга яқиндан кўмак кўрсатишяпти.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O'zLiDeP фракцияси аъзоси Барно Мирзамова ушбу лойиҳа доирасида Уйчи туманидаги маҳаллаларда истиқомат қилиб келаётган аёлларни Самарқанд, Бухоро, Хива шаҳарларида 5 кунлик саёҳатни ўз ҳисобидан ташкил қилиб берди. Ушбу саёҳатдан мақсад мамлакатимиздаги диққатга сазавор жойлар ва қадимги тарихий масканларимизни зиёрат қилиш, ички туризимни ривожлантиришдан иборат.

Депутат Барно Мирзамова тумандаги 60 нафар ёши улуғ онахонлар, “Аёллар дафтари” рўйхатида турувчи фуқаролар, ўз хонадонида пиллачилик билан шуғулланиб режани ортиғи билан бажарган хотин-қизларни рағбатлантириш мақсадида ушбу тарихий масканларга зиёратни ташкил қилиб берди.

Халқ вакили ўз сайлов округидаги хотин-қизларни шу каби тадбирлар билан рағбатлантириш баробарида уларга моддий кўмак кўрсатишни ҳам канда қилмайди. Фуқароларга қўлидан келганча ёрдамини аямайди.

  • Кўрилди
    431
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+