Мактабни аъло баҳоларда тамомлаган ўқувчиларга депутат совғаси топширилди

25.05.2022, 17:02

Мактабни аъло баҳоларда тамомлаган ўқувчиларга депутат совғаси топширилди

Мамлакатимиздаги барча умумтаълим даргоҳларида “сўнгги қўнғироқ”лар янграб, ўқувчилар қадрдон мактаби, меҳрибон устозлари билан хайрлашув тадбирлари ўтказилаяпти.

Ушбу тадбирларда партия фаоллари ва депутатлар ҳам иштирок этиб, мактабни аъло баҳолар билан тамомлаган ўқувчиларга совғалар улашишмоқда.

O'zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши раиси, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Равшан Фазилов 260А ва 240-сонли умумтаълим  мактабларнинг “сўнгги қўнғироқ” тадбирида иштирок этди. Депутат мактабни муваффақиятли тугатиб, мустақил ҳаётга қадам қўяётган ўқувчиларни самимий табриклади ва дил сўзларини билдирди. Шунингдек, 260 А-сонли умумтаълим мактабининг 9 Б синф ўқувчиси Жуманазаров Шахобиддинга аъло баҳоларга битиргани учун планшет топширди. Шунингдек, 240-сонли мактабга овоз кучайтиргич колонкасини совға қилди.

Дарҳақиқат, бу йил республикамизда 390 минг нафардан зиёд ўқувчи-ёшлар умумтаълим мактабларини битирмоқда. Ҳеч шубҳасиз, мамлакатимизнинг тақдири ва келажаги учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган янги авлод Янги Ўзбекистоннинг бебаҳо хазинасидир. Янги Ўзбекистон ёшлари юксак даражаларига кўтарилишлари учун омадлар тилаб қоламиз.

  • Кўрилди
    609
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+