Вобкентда иш бошлаган маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари партия сафига қўшилди

26.05.2022, 15:47

Вобкентда иш бошлаган маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари партия сафига қўшилди

Мамлакатимизда хотин-қизларнинг ўз имкониятларини тўлақонли рўёбга чиқариш, уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, улар учун барча шарт-шароитларни таъминлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан биридир.

Шундан келиб чиққан ҳолда республикамиздаги ҳар бир маҳаллада хотин-қизлар фаоли лавозими жорий қилинди.

Вобкент туманидаги МФЙларида ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари қандай тартибда танланган бўлса, маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари ҳам шундай очиқ танлов асосида, тажрибали, обрў-эътиборли, тадбиркор аёллар орасидан танланиб, улар  аёллар масаласи ва уларнинг дарду-ташвиши билан ишлашга жавоб берадиган бўлди.

Туман ҳокимлигида O’zLiDeP масъуллари томонидан МФЙлардаги хотин-қизлар фаоллари иштирокида ташкил этилган тадбирда аёллар бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликнинг турли йўналишларига жалб қилиш мақсадида ҳудудда олиб борилаётган ишлар ва бу борада белгиланган имтиёзлар хусусида  батафсил фикр юритилди.

Тадбир якунида тумандаги МФЙларда хотин-қизлар фаоли лавозимида ўз ишини бошлаган аёлларнинг барчаси O’zLiDeP сафига қабул қилинди.

  • Кўрилди
    517
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+