Депутатга қилинган мурожаатларнинг барчаси жойига чиқиб ўрганилди

26.05.2022, 16:01

Депутатга қилинган мурожаатларнинг барчаси жойига чиқиб ўрганилди

3-Сўзангорон сайлов округидан Халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайланган депутат Азиз Ахраров ўз сайлов округидаги “Сарбон”, “Давлатшохи Самарқандий” ва “Боғи Феруза” маҳаллаларида бўлиб, аҳоли вакиллари билан учрашувлар ташкил қилди.

Жумладан, “Сарбон” маҳалалсида ижтимоий масалалар, уй-жой кадастри, бандлик, ободонлаштириш ва 64-ТП электр трансформаторни алмаштириш каби мурожаатлар келиб тушди.

“Давлатшохи Самарқандий” маҳалласида иккита асосий муаммо мутасадди ташкилотлар раҳбарлари томонидан ижобий ҳал этилмаётганлиги таъкидланди. Хусусан, маҳалла ҳудудидан ўказилган ичимлик сув қувири ёрилганлиги сабабли уни қайтадан тузатиб беришини сўраб аҳоли вакиллари мурожаат қилишди.

Яна бир муаммо ёмғир мавсумида маҳалладаги 5 та кўчанинг ёмғир сувлари ирригасия тизими мавжуд бўлмаганлиги учун маҳалла ҳудудидаги қабристонни мунтазам сув босади. Ушбу масала юзасидан шаҳар ҳокимлиги ҳамда шаҳар ободонлаштириш бошқармасига бир неча бор қилинган мурожаатлар жавобсиз қолаётганлиги таъкидланди.

“Боғи Феруза” маҳалласи фаоллари томонидан депутатга қилинган мурожаатларнинг аксарияти ижобий ҳал этилганини эътироф этди. Кўчаларга асфальт ётқизилиб, 30 та хонадон ичимлик суви билан таъминланган. Маҳалладаги 42 та эскирган симёғочларнинг ўрнига бетон столбаларга янгилаб берилган.

Бироқ, депутатга қилинган мурожаатлар ичида айримларининг ижроси охирига етмаган. Хусусан, шаҳар электр тармоқлари корхонаси томонидан бетон симёғочларга алмаштирилган симёғочларнинг аксариятининг электр симлари алмаштирилмаган, янги бетон симёғочларнинг ёнидаги эски симёғочлар олиб ташланмаган, 15 та эскирган симёғочлар алмаштирилмаган.

Маҳалла ҳудудидаги 2 та кўчанинг асфальтлаш ишлари якунига етмаган. Аҳолининг мурожаатларига асосан ўрганилган барча муаммолар юзасидан мутасадди ташкилотларга депутатлик сўровлари юбориладиган бўлди.                                                              

Қодир Шойимов,

O'zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    420
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+