"Соғлом оила-мустаҳкам оила" лойиҳаси доирасида тиббий кўрик ташкил қилинди

27.05.2022, 11:03

O’zLiDeP  Когон шаҳар  Кенгаши “Аёллар қаноти” гуруҳи  ҳамкор ташкилотлар билан “Соғлом оила мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида шаҳардаги  “Абдулла Қодирий” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган ижтимоий ётоқхонада  тиббий- кўрик ташкил этилди.

Тиббий - кўрик давомида ушбу ҳудуддаги “Темир”ва “Аёллар” дафтари руйхатида турувчи 30 нафарга яқин хотин-қизлар, болажонлар терапевт, лор, окулист бошқа хасталикларни даволовчи малакали шифокорлар қабулида бўлиб, УЗИ аппаратидан ўтказилдилар ҳамда мутахассис врачларнинг тегишли маслаҳат ҳамда тавсияларни, тиббий муолажаларни олдилар.

O’zLiDeP “Аёллар қаноти”нинг “Соғлом оила –мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасидаги истиқболли тадбирларнинг амалий самараси  натижасида шу куни иштирокчилар партиянинг дастурий мақсад ва режалари, айниқса ушбу сиёсий тузилманинг аҳоли соғлиғини муҳофаза қилиш билан боғлиқ устувор вазифалари билан яқиндан танишдилар.

  • Кўрилди
    493
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+