Депутат учрашуви: Конституциявий ислоҳотларга хотин-қизлар ва ёшлар ўз таклифларини билдирди

27.05.2022, 11:07

Депутат учрашуви: Конституциявий ислоҳотларга хотин-қизлар ва ёшлар ўз таклифларини билдирди

Шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ўз ҳудудларида бўлиб, сайловчилар билан учрашувлар ташкил қиляпти. Учрашувлар давомида маҳалладаги муаммолар ўрганиляпти, фуқароларнинг мурожаатлари тингланяпти, қонунчиликдаги ўзгаришлар юзасидан тушунтиришлар олиб бориляпти.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлудахон Ибрагимова ўз сайловчилар билан учрашувларни олиб боряпти. Депутат дастлаб Бувайда туманидаги “Оққўрғон” МФЙда хотин-қизлар иштирокида ташкил қилинган ўқув-семинарда иштирок этди.

Халқ вакили яқинда ташкил қилинган маҳалла хотин-қизлар фаоли лавозими жорий қилингани, ушбу лавозим масъулиятли вазифалардан бири эканлигини таъкидлаб ўтди. Маҳалла хотин-қизлар фаоли ҳар бир фуқаролар билан доимий алоқада бўлишлиги, уларнинг муаммо ва таклифларини ўрганиб ечимини топишга бош-қош бўлишлиги айтиб ўтилди.

Учрашув давомида иштирокчилар томонидан ҳам таклифлар, фикр-мулоҳазалар билдириб ўтилди. 

Депутат Мавлудахон Ибрагимова Бувайда туманидаги “Оққўрғон” МФЙда жойлашган 2-Касб-ҳунар мактабида ҳам бўлиб, у ерда таҳсил олаётган ёшлар билан дилдан суҳбатлашди.

Касб-ҳунар мактабида битирувчи ёшлар "Оналарга эҳтиром"  номли тадбир ташкил қилишди. тадбирини жуда чиройли ва файзли ташкил этишди. Тадбирда депутат ёшларга келажакдаги ҳаётларида улкан зафарлар тилаб, ўз соҳасининг етук мутахассислари бўлиб етишларини билдирди.

Учрашув давомида депутат мамлакатимизда бўлаётган катта ўзгаришлар, янгидан қабул қилинаётган қарор ва фармонлар, хусусан, ёшларга берилаётган катта имкониятлар, шу кунларда муҳокама қилинаётган Конституциямизга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар борасида тўхталиб ўтди. Бу жараёнда ёшлар ҳам фаол иштирок этиши, уларнинг ўрни, шахсий фиклари, таклиф ва мулоҳазалари муҳимлиги таъкидлаб ўтилди.

Тадбирда иштирок этган ёшлар ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини баён қилишди.

 Халқ вакили учрашувлари давомида Бувайда туманидаги “Элобод” маҳалласида жойлашган 1-сонли касб- ҳунар мактабида ташкил этилган тадбирда иштирок этди.

Ушбу касб-ҳунар мактабининг ўқитувчи-мураббийлари, маҳалла хотин-қизлар фаоллари иштирок этган мулоқотда Янги Ўзбекистоннинг  ривожланиш  стратегиясида  белгилаб берилган  устувор  вазифалар, уларнинг  мазмун-моҳияти бўйича  атрофлича маълумотлар бериб ўтилди.

Хусусан, Конституциямизга киритилаётган муҳим ўзгаришлар борасида ўзларининг аниқ таклиф ва муносабатларини билдириб ўтишди.

Депутат Қўқон давлат педагогика институтида ёшлар билан мулоқот ўтказди.

Давра суҳбатида Бош қомусимиз бўлган Конституциямизга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар, бу жараёнда талаба ёшларнинг ҳам фикр-мулоҳазалари муҳим аҳамиятга эга эканлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Учрашув давомида талаба ёшлар ҳам ўз таклифларини билдиришди, бўлаётган жараёнларга бефарқ эмаслигини таъкидладилар.

  • Кўрилди
    393
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+