Ўқитувчи ва талаба-ёшлар конституцияни такомиллаштириш борасида ўз таклифларини билдирди

27.05.2022, 11:10

Ўқитувчи ва талаба-ёшлар конституцияни такомиллаштириш борасида ўз таклифларини билдирди

Қарши Ирригация  ва агротехнологиялар институтида O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши томонидан “Ўзбекистон Республикаси Конституциясини такомиллаштириш бўйича миллий комиссия ҳамда конституциявий ислоҳотларни амалга оширишда O‘zLiDePнинг ўрни” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Гулшана Худаярова, вилоят Маънавият ва тарғибот маркази раҳбари Лола Саодатова, O‘zLiDeP вилоят Кенгаши ва Қарши шаҳар  Кенгаши аппарати ходимлари, институт профессор ўқитувчилари ва партия фаоллари қатнашди.

Тадбирда  мамлакатимизда давлатимиз раҳбари бошчилигида барча соҳаларда, айниқса сиёсий-ижтимоий жараёнларда амалга оширилаётган изчил ислоҳотларни янада жадаллаштириш лозимлиги баробарида конституциявий ислоҳотларни ҳам ўта долзарб масала сифатида кун тартибига қўйилаётганлиги таъкидланди.

Шундан келиб чиққан ҳолда тадбир иштирокчилари Бош қомусимизга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларда ўз таклифлари, фикр-мулоҳазалари билан фаол иштирок этишди.  

Шунингдек, “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Фармони, “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” Давлат дастурида белгиланган вазифалар ҳақида сўз юритилди.

  • Кўрилди
    432
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+