Депутат сўрови билан маҳалладаги муаммолар ҳал этилди

27.05.2022, 11:13

Депутат сўрови билан маҳалладаги муаммолар ҳал этилди

Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши депутати Қобилжон Дадабоевга аҳоли билан ўтказилган учрашувда “Тўқувчи” маҳалласи Аэропорт кўчасидаги эскирган трансформаторни янгилаш ҳамда “Орзу” маҳалласи Янгибоғ кўчаларида яроқсиз холатга келган симёғочларни алмаштириш муаммосини ҳал этишда амалий ёрдам бериш юзасидан мурожаатлар билдирилди.

Муаммога ижобий ечим топиш мақсадида Давлатобод туман электр тармоқлари корхонасига депутатлик сўрови юборилди.

Депутатлик сўрови асосида тузилган ишчи гуруҳи томонидан тегишли мутахассислар иштирокида муаммолар жойида ўрганиб чиқилиб, ҳал этилиши лозимлиги аниқланди.

Шунга кўра Давлатобод туман электр тармоқлари корхонаси томонидан Аэропорт кўчасидаги эскирган трансформатор ўрнига таъмирланган янги трансформатор ўрнатилди. Янгибоғ кўчасига эса яроқсиз холга келган ва қўлбола ясалган симёғочлар ўрнига 62 та янги темир бетон таянчлари  ўрнатилди.

“Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да аҳоли турмуш фаровонлиги яхшилаш борасида олиб борилаётган бу каби ишлардан маҳалла аҳолиси мамнун эканликларини билдиришди.

  • Кўрилди
    514
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+