Конституцияни такомиллаштириш борасида сирдарёлик фаол ёшлар ўз таклифларини берди

27.05.2022, 11:31

Конституцияни такомиллаштириш борасида сирдарёлик фаол ёшлар ўз таклифларини берди

O`zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши аъзолари, депутатлар, тадбиркорлар, фаол хотин-қизлар ва ёшлар иштирокида Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармасида “Жамият – ислоҳотлар ташаббускори” мавзуида давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда конституциявий ислоҳотларда партиянинг роли ва аҳоли кенг қатламларининг фикр ва таклифлари муҳимлиги таъкидланди.

Таъкидлаш жоизки, Олий Мажлис Сенати Кенгаши ва Қонунчилик палатаси Кенгашининг қўшма мажлисида Ўзбекистон Конституциясига ўзгартириш киритиш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конституциявий комиссия тузилиб, унинг таркиби ва вазифалари белгилаб берилди.

- Конституциявий комиссия ўз фаолиятини “жамият – ислоҳотлар ташаббускори” деган ғоя асосида олиб боради, - деди O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши Аппарат раҳбари Шоҳиста Бозорбоева. -Комиссиянинг асосий вазифаларидан бири аҳолининг барча қатламларидан Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифларни йиғишдан иборат. Бугунги йиғилишимиздан ҳам мақсад шу.

Давра суҳбатида иштирок этган вилоят Кенгаши депутати, O’zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши раисининг Аёллар масалалари бўйича ўринбосари  П.Аҳмеджанова, Сирдарё вилояти адлия бошқармаси нодавлат-нотижорат ташкилотлар бўлими етакчи мутахассиси Умидхон Қосимовлар мавзу юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдирди.

O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси етакчи мутахассиси Элёр Жўраев даврадаги ёшларни бугунги мавзу юзасидан ташаббус кўрсатишга чорлади ва  ҳар бир фаол ёшнинг фикр-мулоҳазалари муҳим эканлигини таъкидлаб ўтди.

   O`zLiDeP  Сирдарё вилоят кенгаши

 матбуот хизмати

  • Кўрилди
    494
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+