Конституцияни такомиллаштириш жараёнида бухоролик ёшлар фаоллик кўрсатмоқда

27.05.2022, 15:39

Конституцияни такомиллаштириш жараёнида бухоролик ёшлар фаоллик кўрсатмоқда

O’zLiDeP Бухоро вилоят Кенгашида ушбу Кенгаш масъул ходимлари, маҳаллий Кенгаш депутатлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Конституциясини такомиллаштиришга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда партиявий фаолиятида фаоллик кўрсатиб келаётган “Ёшлар қаноти”нинг бир гуруҳ аъзолари ҳам қатнашдилар.

Йиғилишда мавзу доирасида сўз юритганлар конституцияга ўзгартиришлар киритиш давр талаби эканлиги, кейинги 4-5 йил ичида мамлакатимизда амалга оширилган туб ислоҳотлар, Янги Ўзбекистонни барпо этиш борасидаги галдаги долзарб вазифалар ўз навбатида асосий Қомусимиз мазмун-моҳиятига янгича ёндашишни, ушбу муҳим ҳужжатни ривожланган давлатлар тажрибасидан келиб чиққан ҳолда қайта кўриб чиқишни тақазо этаётганлигини таъкидладилар.

Ёшлар йиғилиш давомида ўз ҳуқуқ ва манфаатларини тўла таъминлаш мақсадида ёшларга оид давлат сиёсати, навқирон авлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш юзасидан Конституцияга киритилиши лозим бўлган таклиф, тавсия ва фикр мулоҳазаларини баён этдилар. Зотан, ҳақ-ҳуқуқлари Конституциявий даражада таъминлаб берилган йигит-қизларнинг Ватанимиз манфаатлари йўлидаги фаолиятлари янада бардавом, самарали, изчил ва узлуксиз бўлиши ўз-ўзидан аён.

  • Кўрилди
    553
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+