Депутат Шеробод туман халқ қабулхонасида фуқаролар қабулини ўтказди

27.05.2022, 15:45

Депутат Шеробод туман халқ қабулхонасида фуқаролар қабулини ўтказди

Шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ўз сайлов округларида бўлиб, аҳолини қийнаб келаётган муаммо ва таклифларини ўрганяпти, мутасадди раҳбарлар орқали ечимини топишга ҳаракат қилинмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ҳазратқул Хўжамқулов аҳолининг турмуш шароитларини ўрганиш, жойлардаги мавжуд муаммоларни аниқлаш ва ҳал этиш мақсадида Шеробод тумани халқ қабулхонасида фуқаролар қабулини ўтказди.

Аҳоли вакиллари билан юзма-юз мулоқотлар чоғида ечимини кутиб қолган муаммолар, жумладан қўшимча мактаб ва боғча қуриб бериш, тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ масалалар, ички йўлларни таъмирлаш, битирувчи ёшларни иш билан таъминлаш, даволаниш учун тиббий йўлланма олиш шу билан бирга ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш билан боғлиқ бир қатор масалалар юзасидан таклиф ва мулоҳазалар муҳокама этилди.

Депутат билан мулоқотда фуқаролар томонидан 18 та мурожаат келиб тушган бўлса, шунда 3 та мурожаат шу жойнинг ўзида ижобий ечим топди.

Қолган кўтарилган муаммолар тегишли ташкилотлар орқали ҳал қилиниши белгилаб олинди.

  • Кўрилди
    600
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+