Наманганда "Кичик тарғиботдан - катта натижа" шиори остида водийлик ёшлар форуми ўтказилди

27.05.2022, 17:16

Наманганда

Аввал хабар килганимиздек, O'zLiDeP  Андижон ва Наманган вилояти Кенгашлари ўзаро тажриба алмашиш, ёшлар ўртасида дўстлик алоқаларини ўрнатиш мақсадида меморандум имзолашган эди. Ўтган ой наманганлик бир гуруҳ ёшлар вакиллари Андижон вилоятида бўлиб катта таассуротлар билан қайтишган эди. Бугун андижонлик ёшлар вакиллари Наманганга ташриф буюришди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Барнохон Мирзамова ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни тадбиркорликка йўналтириш, олий таълим олишлари учун яратилган имконият ва имтиёзлар ҳақида сўзлаб берди.

Шунингдек, Наманганда ёш тадбиркорлар эришаётган ютуқлар ҳақида ҳам атрофлича маълумот берилди. Шундан сўнг меҳмонлар Тўрақўрғон туманидаги "Ахсикент" очиқ осмон остидаги музейга ташриф буюришди. Сўнгра шу тумандаги Исҳоқхон Ибрат номидаги ижод мактабига боришди. Бу масканда иқтидорли ёшларнинг бир неча тилларни мукаммал ўрганаётганликлари, битирувчиларнинг олий ўкув юртларига кириш, фан олимпиадалари ва турли танловларда эришаётган натижаларига қойил қолишди. Шу жойда яна Андижон ва Наманган ёшлари иштирокида "Заковат" ўйини ҳам ташкилланди. Ғолибларга ва фаол иштирок этганларга депутатнинг эсдалик совғалари топширилди.

Шундан сўнг дастур асосида андижонлик ёшлар вакиллари "Artsoft" холдинг компанияси корхонасига боришди. Кластер усулида фаолият юритаётган ушбу компания раҳбари Олимижон Бабаханов билан мулоқот бўлиб ўтди. У ёшларга бу ерда амалга оширилаётган ишлар, хом ашёдан то тайёр маҳсулотгача бўлган жараёнлар, бу маҳсулотларни хорижий давлатларга экспорт килинаётганлиги хусусида сўзлаб берди. Цехларда меҳнат қилаётган ёшлар билан ҳам дўстона суҳбатлар бўлиб ўтди. "Идеал" корхонаси фаолияти билан танишув ҳам тадбирга ўзига хос мазмун бағишлади.

"Янги Ўзбекистон" зиё масканида китобхонлар учун шароитлар ҳам тадбир иштирокчиларига манзур бўлди.

Меҳмонлар ташрифни "Афсоналар водийси" ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги маданият ва истирохат боғида давом эттирдилар. Бу масканларда 61-халқаро гуллар фестивали кўргазмалари уларга олам-олам маънавий завқ бағишлади. "Кичик тарғиботдан - катта натижа" шиори остида ўтказилган ёшлар форуми шу билан ўз  якунига етди. Андижонлик ёшлар Наманганда  янги дўстлар орттирдилар, тенгдошларининг тажрибаларини ўрганган холда бир олам таассуротлар билан қайтишди.

Нигора Абдумуталова

                  ЎзДЖТУ талабаси

  • Кўрилди
    422
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+