Муаммолар жойида ҳал этилди

30.05.2022, 10:10

Муаммолар жойида ҳал этилди

Аввал хабар берганимиздек, шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ҳудудларда бўлиб, ўрганишлар олиб бормоқда. Хусусан, Қонунчилик палатаси депутати Мавлуда Хўжаева Ўзбекистон тумани “Нурсух” маҳалла фуқаролар йиғинида аҳоли мурожаатларини ўрганиш бўйича сайёр қабул ўтказди. Туманнинг турли масканларидан ташриф буюрган фуқаролар ўзларини қийнаётган муаммо ва шикоятларни ҳалқ вакилига баён қилдилар.

Қабул давомида болани фарзандликка олиш, васийлик, уй-жой таъмири, нафақа тайинлаш, моддий ёрдам, бандликни таъминлаш, коммунал ва ижтимоий соҳалар, қишлоқ инфратузилмасини яхшилаш, спорт ва тадбиркорликни ривожлантириш, субсидия ва банк кредити масалалари юзасидан қатор мурожаатлар келиб тушди.

Ҳар бир мурожаат тегишли мутасаддилар иштирокида атрофлича кўриб чиқилиб, уларни амалдаги тартиблар асосида ҳал этиш чоралари белгиланди. Муддат талаб қилган мурожаатлар назоратга олиниб, масъуллар томонидан ижро учун қабул қилинди. Айрим масалалар юзасидан эса шу жойнинг ўзида тегишли ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Халқ вакилининг ўрганишлари давом этмоқда.

  • Кўрилди
    354
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+