Вобкентлик шижоатли ёш тадбиркор қиз Чинора Юсупованинг иш фаолияти билан танишилди

30.05.2022, 16:17

Вобкентлик шижоатли ёш тадбиркор қиз Чинора Юсупованинг иш фаолияти билан танишилди

O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши ҳамда Вобкент туман Кенгаши  “Аёллар қаноти” фаоллари томонидан “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурида белгилаб берилган вазифаларни амалга оширишга қаратилган “Бунёдкор аёллар” лойиҳаси доирасида  навбатдаги  маҳорат дарслари ташкил этилди.

Партия фаоллари тумандаги “Найман” МФЙ ҳудудидаги “Chinar Mushroom''  МЧЖ да бўлиб, партия туман Кенгаши “Аёллар қаноти” гуруҳи аъзоси Чинора Юсупова фаолияти билан яқиндан танишдилар. Чинора Юсупова ўз олдига қатъий мақсад қўйган ҳолда тадбиркорлик билан шуғулланиб, МФЙги ишсиз хотин-қизларнинг ҳам бандлигини таъминлаб келмоқда.

Тадбир доирасида Чинора Юсупова маҳалладаги уй бекаларини касб-ҳунарга ўргатиш, уларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда доимий даромад манбаига эга қилиш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишларида кўмаклашиш ва соҳага  кенг жалб қилиш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида ўзининг кичик корхонасида тикувчилик йўналиши бўйича  маҳорат дарси ташкил этди.

- 2018 йилда якка тартибдаги тадбиркор сифатида ҳунармандчилик йўналиши  бўйича  2 нафар аёллар билан ўз маблағим ҳисобидан фаолиятимни бошлаган эдим. 2019 йилда туман “Халқ банкидан” 30 млн.сўм миқдорида имтиёзли кредит олиб “Chinar Mushroom'' МЧЖ фаолиятини йўлга қўйганман, - дейди Чинора Юсупова. Бугунги кунда фаолиятимизни кенгайтириб 5-6 йўналиш бўйича иш олиб бормоқдаман.

Бугунги кунга келиб МЧЖ учун қўшимча тарзда 20 та янги замонавий тикув машиналарининг олинганлиги натижасида МФЙ яшовчи бир гуруҳ “Аёллар” дафтари рўйхатидаги ишсиз хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди. МЧЖ даги 15 нафар хотин-қизлар касаначилик асосида ўз уйларида тикув маҳсулотлари ишлаб чиқаришмоқда.

Ёш тадбиркор қиз Чинора Юсупова шунингдек,  ўз хонадонидаги   100 кв.м дан иборат ер майдонида 2 хил турдаги қўзиқорин етиштиришни ҳам йўлга қўйган.  Тайёр маҳсулотлар ҳудуддаги 20 га яқин хонадонларга ўз вақтида етказиб берилмоқда.

Туман ҳокимлиги ҳамда партия туман Кенгаши кўмагида ажратилган 1 гектар ер майдонида резавор мева ҳамда корея карами ва бошқа сабзавот экинлари парвариши ҳам ташкил этилган. 

Маҳорат дарсига қамраб олинган 25 нафар аёлларга Чинора Юсупова ҳамда партия “Аёллар қаноти” фаоллари томонидан ўз тадбиркорликларини ривожлантириш бўйича тегишли маслаҳат, йўл-йўриқ ва тавсиялар берилди.

  • Кўрилди
    438
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+