Ватан ҳимоячиларининг ижтимоий ҳимояси

30.05.2022, 16:47

Ватан ҳимоячиларининг ижтимоий ҳимояси

O`zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими Мирзабод туманидаги ҳарбий қисмда “Ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзоларининг ижтимоий ҳимоясини ҳар томонлама кучайтириш” мавзусида давра суҳбати ўтказди.

Ҳозирги вақтда бутун жамиятимизда, жумладан, Қуролли Кучларимиз тизимида ҳам “Инсон қадри учун” деган муҳим тамойил амалга оширилаётган туб ислоҳотларнинг марказини ташкил этмоқда.

Шу асосда миллий армиямиз сафларида хизмат қилаётган барча ҳарбийларнинг Ватан ва халқ олдидаги хизматларини муносиб қадрлаш, уларни моддий ва маънавий рағбатлантириш, кундалик ҳаётидаги муаммоларини ҳал этишга кўмаклашиш, уларнинг оиласи ва фарзандларини ижтимоий ҳимоя қилиш борасидаги ишлар йилдан-йилга янги босқичга кўтарилмоқда.

“Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегияси” O`zLiDePнинг мақсад ва вазифаларига ҳамоҳанг. “Йўл харитаси”даги “Ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзоларининг ижтимоий ҳимоясини ҳар томонлама кучайтириш” мавзусидаги 91-мақсаднинг амалга ошишида ҳам партиянинг ўрни ва салоҳияти бор.

Ҳарбий соҳада ишлашнинг масъулияти катта. Зеро бу соҳа вакилларининг зиммасида эл-юрт тинчлиги ва саодати йўлида собитқадамлик билан хизмат қилиш вазифаси турибди. Шу маънода унинг оиласи, рўзғори тинч ва бутун бўлиши керак.

Ҳарбий қисмда бўлиб ўтган тадбирда O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси етакчи мутахассиси Элёр Жўраев, вилоят Кенгашининг ташкилий ишлар бўлими мудири Комилжон Бурхонов ва Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Хусан Жабборов, шунингдек, взвод командирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари, капитан Суннат Исроиловлар ҳаётимизнинг барча жабҳаларини қамраб олаётган бугунги жадал ўзгаришлар,  юртимизда ҳарбий хизматнинг обрў-эътибори, армия ва халқ бирлиги янгича мазмунга эга бўлиб, ёшларимиз қалбида армиямиз билан фахрланиш туйғуси жўш ураётгани ҳақида тўлқинланиб гапиришди.

Суҳбат давомидаги савол-жавоблар йиғилиш иштирокчиларини фаоллаштирди.

   O`zLiDeP Сирдарё вилоят кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    647
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+