Жиззахда ёшлар иштирокида асосий қомусимизга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан тадбир ташкил этилди

30.05.2022, 17:29

Жиззахда ёшлар иштирокида асосий қомусимизга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан тадбир ташкил этилди
O'zLiDeP  Жиззах вилоят Кенгаши мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Конституциясини такомиллаштириш масаласини муҳокама қилиш ва таклифларни шакллантириш чора-тадбирлари юзасидан тадбир ташкил қилинди. 

Давра суҳбатида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Феруза Нигматова, Жиззах Давлат Педагогика институти ўқитувчилари - Камолиддин Юсупов, Тўйчи Аҳмедов, маҳаллий Кенгашлардаги O`zLiDeP  депутатлик гуруҳлари аъзолари, вилоят Адлия бошқармаси, вилоят Прокуратураси ходимлари, партия фаоллари, ёшлар иштирок этдилар.

Тадбирда дастлаб Асосий Қомусимизни такомиллаштириш бўйича таклифларни умумлаштириш ва Сиёсий Кенгаш Ижроия қўмитасига тақдим этиш бўйича O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши қошида тузилган ишчи гуруҳи таркиби таништириб ўтилди.

- Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган кенг кўламли вазифалар, халқпарвар давлатни барпо этиш, инсон хуқуқ ва манфаатлари, қадр-қимматини янада самарали таъминлаш каби мақсадлар мамлакатимиздаги туб ислоҳотларга мос янги конституциявий-ҳуқуқий маконни яратиш заруратини юзага келтирмоқда, - дейди O`zLiDeP  вилоят Кенгаши раисининг мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари Тўйчи Аҳмедов. – Мамлакатимиздаги етакчи куч сифатида конституциявий ислоҳотларда партиямизнинг алоҳида ўрни бор. Бугун ёшлар билан бўлаётган тадбирда биз бу масалада навқирон авлод вакилларининг ҳам фикрларига қулоқ тутиб, уларнинг асосли таклифларини умумлаштириш ниятидамиз.

Тадбир давомида кун тартибидаги масала атрофлича муҳокама қилинди. Тадбир иштирокчилари ва ёшлар томонидан билдирилган таклифлар умумлаштирилди.

  • Кўрилди
    541
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+