“Мен ҳам тадбиркор бўламан” лойиҳасида қатнашган жиззахлик ёшларга сертификатлар топширилди

31.05.2022, 15:14

“Мен ҳам тадбиркор бўламан” лойиҳасида қатнашган жиззахлик ёшларга сертификатлар топширилди

Ахборот технологиялари ривожи турли хил тадбирларни, учрашув ва семинарларни тезкорлик билан кенг аудиторияни жалб қилган ҳолда ўтказиш имкониятини яратгани сир эмас.

Бу имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда O’zLiDeP Сиёсий Кенгаш Ижроия қўмитаси томонидан ЗООМ орқали масофавий онлайн тарзда мамлакатимиздаги ўқувчи-талабалар ва ёшларнинг кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка бўлган қизиқишларини кучайтириш, уларни бизнес юритишга ўргатиш ҳамда ёшларнинг бизнес ташаббуслари, ғоялари ва лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш, банд бўлмаган ишсиз ёшларни фойдали меҳнат фаолиятига ўргатиш мақсадида “Мен ҳам тадбиркор бўламан” лойиҳаси доирасида ўқув – амалий семинарлар ўтказилган эди.

Ушбу семинарлар давомида вазирлик ва идора вакиллари, депутатлар, тадбиркорлар ҳамда илм-фан вакиллари иштирок этиб, олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида таҳсил олаётган ўқувчи-талабалар ва ишсиз, уюшмаган ёшларга тадбиркорликни бошлаш учун ҳуқуқий ва амалий йўл йўриқлар беришди.

Февраль-май ойларида давом этган ўқув-амалий семинарларда O’zLiDeP Жиззах вилоят, туман (шаҳар) Кенгашидаги “Ёшлар қаноти” гуруҳи аъзолари, ўқувчи-талабалар ва ўз тадбиркорлигини бошлаш ниятида бўлган ёшлар фаол иштирок этишди.

Жиззах вилоятида масофавий онлайн тарзда ўтган ўқув – амалий семинарлар якуни бўйича фаол иштирок этган ёшларга ташкилотчиларнинг Сертификатлари, тадбиркорликни бошлашлари учун қўлланмалари, шунингдек, партиянинг эсталик совғалари топширилди.

Холбек АСАТОВ,

O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

Ёшлар ва бизнес тузилмалари

билан ишлаш бўлими мудири

  • Кўрилди
    536
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+