“Бир депутат юз аёлга кўмакчи” лойиҳаси доирасида ғаллаороллик 15 нафар аёллар тикувчилик курсларида ўқитилди

01.06.2022, 10:34

“Бир депутат юз аёлга кўмакчи” лойиҳаси доирасида ғаллаороллик 15 нафар аёллар тикувчилик курсларида ўқитилди

Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларни касб-ҳунарга ўқитиш, тадбиркорликка кенг жалб қилишда O'zLiDeP “Аёллар қаноти” томонидан амалга оширилаётган “Бир депутат юз аёлга кўмакчи” лойиҳаси доирасидаги тадбирларнинг ҳам алоҳида ўрни бор.

Мазкур лойиҳа доирасида депутатлар ўзларига масалаларда мурожаат қилган аёллар, хотин-қизлар  билан мулоқотда бўлиб, уларга яқиндан амалий ёрдам кўрсатмоқдалар.

Халқ депутатлари  Жиззах вилоят  Кенгашидаги  O'zLiDeP депутатлик гурҳи аъзоси  Ойниса Қаршибоева ўзи раҳбарлик қилаётган “Умиджон техно сервис”  хусусий корхонаси қошида ташкил этилган ўқув курсларида Ғаллорол туманидаги 15 нафар аёлни  жалб этди. Мазкур ўқув курсида хотин-қизлар тикувчилик сир-асрорларини ўрганиб, махсус сертификатларга эга бўлдилар.

Саида Умаралиева,

O'zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

“Аёллар қаноти” гуруҳи раҳбари

  • Кўрилди
    486
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+